https://sputniknews.uz/20230723/yosh-farzandlilar-masofaviy-talim-37088324.html
Ёш фарзандлиларга масофавий таълим олиш имконияти яратилади
Ёш фарзандлиларга масофавий таълим олиш имконияти яратилади
Sputnik Ўзбекистон
2023/2024-ўқув йилидан бошлаб коллеж ва техникумларда қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги касб ва мутахассисликларда ўқийдиган 3 ёшгача фарзанди бўлган ўқувчи-қизларга, уларнинг мурожаати асосида масофавий таълим олиш имконияти яратилади.
2023-07-23T17:35+0500
2023-07-23T17:35+0500
2023-07-23T17:35+0500
жамият
ўзбекистон
талабалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/0d/14965077_0:191:2963:1858_1920x0_80_0_0_d2a7bd885581efbc7a9e16645b5091ab.jpg
ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Ўзбекистонда 3 ёшгача фарзанди бўлган коллеж ва техникумлар ўқувчи-қизларига масофавий ўқиш имконияти яратилади. Тегишли ҳуқумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.Ҳужжат кўра, 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб коллеж ва техникумларда қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги касб ва мутахассисликларда ўқийдиган 3 ёшгача фарзанди бўлган ўқувчи-қизларга, уларнинг мурожаати асосида масофавий таълим олиш имконияти яратилади.Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги масофавий таълим олиш имконияти яратиладиган касб ва мутахассисликлар рўйхатини тасдиқлайди. Бунга бир ой муддат берилади.Шунингдек, 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги касб ва мутахассисликларда ўқиш истагида бўлган хотин-қизлар тўлиқ давлат гранти асосида таълим олади ҳамда уларнинг харажатлари тўлиқ давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/0d/14965077_116:0:2847:2048_1920x0_80_0_0_4fe221bb190297dad56bed2b23a29edc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ёш фарзандлилар масофавий таълим олиш имконияти
ёш фарзандлилар масофавий таълим олиш имконияти
Ёш фарзандлиларга масофавий таълим олиш имконияти яратилади
Янги ўқув йилидан қатор соҳалардаги касб ва мутахассисликларда ўқиш истагида бўлган хотин-қизлар тўлиқ давлат гранти асосида таълим олади .
ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Ўзбекистонда 3 ёшгача фарзанди бўлган коллеж ва техникумлар ўқувчи-қизларига масофавий ўқиш имконияти яратилади. Тегишли ҳуқумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига
қўйилган. Ҳужжат кўра, 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб коллеж ва техникумларда қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги касб ва мутахассисликларда ўқийдиган 3 ёшгача фарзанди бўлган ўқувчи-қизларга, уларнинг мурожаати асосида масофавий таълим олиш имконияти яратилади.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги масофавий таълим олиш имконияти яратиладиган касб ва мутахассисликлар рўйхатини тасдиқлайди. Бунга бир ой муддат берилади.
Шунингдек, 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги касб ва мутахассисликларда ўқиш истагида бўлган хотин-қизлар тўлиқ давлат гранти асосида таълим олади ҳамда уларнинг харажатлари тўлиқ давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.