Тошкентдаги мактабларга янги компьютер жиҳозлари етказиб берилмоқда

© Министерство дошкольного и школьного образованияТошкентдаги мактабларга янги компьютер жиҳозлари етказиб берилмоқда
Тошкентдаги мактабларга янги компьютер жиҳозлари етказиб берилмоқда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2023
Oбуна бўлиш
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 258 да мактабда компьютер жиҳозларига эҳтиёж мавжудлиги аниқланди.
ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Тошкентдаги мактабларга компьютер жиҳозлари етказиб берилмоқда. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Тошкент шаҳридаги мактаблар 4864 та компьютер билан таъминланмоқда. Айни дамда Тошкент шаҳридаги мактабларнинг барча компьютер хоналари хатловдан ўтказилиб, мавжуд 335 та мактабдан 258 тасида компьютер жиҳозларига эҳтиёж мавжудлиги аниқланди.
"Ушбу эҳтиёжни қоплаш мақсадида вазирлик томонидан мактабларга 304 дона компьютер синфхоналари тўплами жўнатилмоқда", дейилади хабарда.
Ҳар бир тўплам 16 та компьютер, 1 дона принтер, кондиционер, интерактив доска ва сервердан ташкил топган.
Янгиликлар лентаси
0