https://sputniknews.uz/20230723/krestinin-bunyodkor-galaba-ozbekiston-jch-37087083.html
Крестинин: “Бунёдкор” ҳар ўйинда ғалаба қозониши, Ўзбекистон эса ЖЧга чиқиши керак
Крестинин: “Бунёдкор” ҳар ўйинда ғалаба қозониши, Ўзбекистон эса ЖЧга чиқиши керак
Sputnik Ўзбекистон
Россиялик мутахассис Александр Крестинин Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби бош мураббийи бўлди. Александр Крестинин илгари тўққиз йил давомида Қирғизистон миллий терма жамоаси бош мураббийи бўлган.
2023-07-23T15:40+0500
2023-07-23T15:40+0500
2023-07-23T15:40+0500
видео
мултимедиа
спорт
бунёдкор
футбол
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/17/37086740_0:0:1440:810_1920x0_80_0_0_0d2134c662583ae9bb0d647d66a18314.jpg
ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Александр Крестинин илгари тўққиз йил давомида Қирғизистон миллий терма жамоаси бош мураббийи бўлган. У мураббий бўлган пайтда жамоа дунёнинг 100 та энг яхши термаси рўйхатидан ўрин олди ва 2019 йилда илк бор Осиё кубогида қатнашди.Крестинин Қирғизистоннинг энг олий давлат мукофотларидан бири “Данакер” ордени билан тақдирланган.Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби Ўзбекистон Суперлигасининг 13-тури якунига кўра саккинчи ўринда боряпти. Лигадаги жамоалар 14 тани ташкил этади.“Бунёдкор” беш карра Ўзбекистон чемпиони (2008, 2009, 2010, 2011 ва 2013 йиллар), тўрт марта мамлакат кубоги соҳиби бўлган ва бир марта маҳаллий суперкубокка эга чиққан. 2008 йилда жамоа Осиё чемпионлар лигасининг ярим финалигача борган.Александр Крестинин ўз олдига қандай мақсад ва вазифаларни қўйган, янги клубда мослашиши қандай кечди ва унинг “Бунёдкор”даги фаолияти Ўзбекистон миллий терма жамоасига қандай ёрдам бериши мумкин – россиялик мутахассис Sputnik мухбирига берган эксклюзив интервьюсида бу саволларга жавоб берди.Рад этиб бўлмайдиган таклифМенга клуб раҳбарлари телефон қилишди. Мен учун бу бироз ҳайратланарли бўлди. Бошқа томондан, бу қандай клуб таклифи эканини тушунардим. Ҳар қандай мураббийга бу ерда ишлаш шараф. Ахир бу ўз олдига катта вазифаларни қўйган, катта тарихга эга, янги тарихда энг кўп совринга эга чиққан клуб. Шу боис кўп ўйланиб ўтирмадим. Тезда келишиб олдик. Биз бундай таклиф олганимиздан хурсандмиз ва бизга клуб тақдирини ишониб топширишганидан фахрланамиз.Осиёни ўз уйим деб биламанМен 11 йилдан буён Осиёда ишлайман. Бу ерда ўзимни жуда яхши ҳис қиламан. Менга бари яқин: Осиё маданияти, ўзига хослиги – мослашишимнинг ҳожати йўқ. Ўзимни жуда яхши ҳис қиламан. Йигитлар – профессионал. Бизнинг қарашимиз ва талабларимизни тезда қабул қилишди. Албатта, бир-биримизга мослашишда айрим нарсалар бўлади, чунки биз ҳам кундалик ҳаётда, ҳам машғулот жараёнида айрим нарсаларни ўзгартирдик. Бироқ бу табиий жараён, чунки ҳар бир мураббий бирор бир ўзгартириш киритади. Иккинчи ҳафта кетяпти. Бизда ҳеч қандай келишмовчиликлар бўлмади. Асосийси, бунда йигитларнинг хизмати катта. Саволлар пайдо бўлдими, уларни дарҳол ҳал қиламиз. Бу яна бир бор футболчиларнинг юқори маҳоратидан далолат беради, профессионаллар билан тил топиш жуда осон.Миллий термадан клубга ўтишКлуб ва терма жамоада ишлаш бир биридан фарқ қилади. Ўзига хос жиҳати бор. 2010-2011 йилларда Қирғизистондаги клубда ишладик ва улар биринчи йилиёқ чемпион бўлишди. Вилоятдан бўлган жамоа ва ҳеч қачон илгари медалга эга чиқмаган. Кейин олти йил ўтиб биз терма жамоа ва клубда ишладик. Тўрт ярим йил ҳам клубда, ҳам терма жамоада ишладик. У ерда ҳам ҳаммаси муваффақиятли ўтди – тўрт йил кетма-кет республика чемпиони бўлишди. Шу боис клубда ишлаш бизга яқин ва таниш. Шунингдек, ҳам клуб, ҳам термани машқ қилдириш тажрибаси бор. Бу фойдали тажриба, бироқ бу ҳар ерда мос келмайдиган унча яхши бўлмаган вазият. Масалан, ҳозир Қирғизистонда у керак эмас. Бироқ ўша пайт жуда зарур эди, чунки биз машқ қилдирган клуб Қирғизистон миллий терма жамоаси учун базовий жамоа эди. Ҳозир унга зарурат йўқ, айниқса Ўзбекистонда.Клубга илгари мавқеини қайтариш учун қўлимдан келган ҳамма ишни қиламанБиз клубни мавсум ўртасида қабул қилдик. Бизга асосий вазият маълум эди, яъни қаерда муаммо бор, қаерда улар аллақачон ҳал қилинган. Бизни вазиятни ўзгартириш учун чақиришди. У яхши томонга ўзгаряпти ва вақт буни кўрсатиши керак. Гап бирор бир аниқ ўрин ҳақида бормаяпти, чунки бу катта клуб ва у учун фақат битта ўрин бор – биринчи. Ўйлашимча, агар янги мураббий, масалан, биринчи учлик (топ-3) учун курашишини айтса, ўйламай айтилган гап бўлади. Ўйлайманки, жиддий эмас. Ҳеч қандай кафолат ва ваъда бермайман, чунки бу футбол. Лекин ўз олдимизга вазифа ва мақсад қўйдик – ҳар ўйинда ғалаба қозониш. Очколарни эса охирида санаймиз. Клубга илгари мавқеини қайтариш учун қўлдан келган ҳамма ишни қиламиз. Барча эришалаётган натижалар – миллий терма жамоа учун, чунки у мамлакат юзи ва шарафи. Ҳамма у учун меҳнат қилиш лозим.Ўзбекистонга жаҳон чемпионатига чиқишга ёрдам бериш керакФутболчилар авлоди ўзгармоқда. Фараз қилайлик, 10 йил илгари Осиёда футбол умуман олганда бир хил эди, ҳозир эса аллақачон бошқа. Бу ҳам муҳим – биз етакчи мамлакатлар, масалан, Япония, Австралия, Эронга етишиб олишимиз даркор. Ўзбекистон ривожланиш борасида уларга етишишда қанчалик улгуряпти, биз қанчалик рақобатбардошмиз? Агар илгари термалар даражаларида катта фарқ бўлган бўлса, ҳозир эса фарқ камайган. Бу фарқни қисқартириш, Осиё жамоаларига рақобатбардош бўлиш ва қитъанинг етакчи жамоасига айланиш керак. Буларни амалга ошириш мумкин, боз устига, жаҳон чемпионати иштирокчилари сони кўпайтирилган (илгари 32 та эди, энди 48 та бўлган – таҳр.). Шу боис ҳозир ҳаммаси футболчилар ва мураббийлар штаби қўлида. Биз биргаликда бу натижаларга эришиш ва жаҳон чемпионатига чиқиш учун ёрдам беришимиз шарт.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/17/37086740_180:0:1260:810_1920x0_80_0_0_c57a68fc520f57829d142a7fedca5787.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
александр крестинин бунёдкор клуби бош мураббий интервью
александр крестинин бунёдкор клуби бош мураббий интервью
Крестинин: “Бунёдкор” ҳар ўйинда ғалаба қозониши, Ўзбекистон эса ЖЧга чиқиши керак
Эксклюзив
Россиялик мутахассис Александр Крестинин Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби бош мураббийи бўлди.
ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Александр Крестинин илгари тўққиз йил давомида Қирғизистон миллий терма жамоаси бош мураббийи бўлган. У мураббий бўлган пайтда жамоа дунёнинг 100 та энг яхши термаси рўйхатидан ўрин олди ва 2019 йилда илк бор Осиё кубогида қатнашди.
Крестинин Қирғизистоннинг энг олий давлат мукофотларидан бири “Данакер” ордени билан тақдирланган.
Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби Ўзбекистон Суперлигасининг 13-тури якунига кўра саккинчи ўринда боряпти. Лигадаги жамоалар 14 тани ташкил этади.
“Бунёдкор” беш карра Ўзбекистон чемпиони (2008, 2009, 2010, 2011 ва 2013 йиллар), тўрт марта мамлакат кубоги соҳиби бўлган ва бир марта маҳаллий суперкубокка эга чиққан. 2008 йилда жамоа Осиё чемпионлар лигасининг ярим финалигача борган.
Александр Крестинин ўз олдига қандай мақсад ва вазифаларни қўйган, янги клубда мослашиши қандай кечди ва унинг “Бунёдкор”даги фаолияти Ўзбекистон миллий терма жамоасига қандай ёрдам бериши мумкин – россиялик мутахассис
Sputnik мухбирига берган эксклюзив интервьюсида бу саволларга жавоб берди.
Рад этиб бўлмайдиган таклиф
Менга клуб раҳбарлари телефон қилишди. Мен учун бу бироз ҳайратланарли бўлди. Бошқа томондан, бу қандай клуб таклифи эканини тушунардим. Ҳар қандай мураббийга бу ерда ишлаш шараф. Ахир бу ўз олдига катта вазифаларни қўйган, катта тарихга эга, янги тарихда энг кўп совринга эга чиққан клуб. Шу боис кўп ўйланиб ўтирмадим. Тезда келишиб олдик. Биз бундай таклиф олганимиздан хурсандмиз ва бизга клуб тақдирини ишониб топширишганидан фахрланамиз.
Осиёни ўз уйим деб биламан
Мен 11 йилдан буён Осиёда ишлайман. Бу ерда ўзимни жуда яхши ҳис қиламан. Менга бари яқин: Осиё маданияти, ўзига хослиги – мослашишимнинг ҳожати йўқ. Ўзимни жуда яхши ҳис қиламан. Йигитлар – профессионал. Бизнинг қарашимиз ва талабларимизни тезда қабул қилишди. Албатта, бир-биримизга мослашишда айрим нарсалар бўлади, чунки биз ҳам кундалик ҳаётда, ҳам машғулот жараёнида айрим нарсаларни ўзгартирдик. Бироқ бу табиий жараён, чунки ҳар бир мураббий бирор бир ўзгартириш киритади. Иккинчи ҳафта кетяпти. Бизда ҳеч қандай келишмовчиликлар бўлмади. Асосийси, бунда йигитларнинг хизмати катта. Саволлар пайдо бўлдими, уларни дарҳол ҳал қиламиз. Бу яна бир бор футболчиларнинг юқори маҳоратидан далолат беради, профессионаллар билан тил топиш жуда осон.
Миллий термадан клубга ўтиш
Клуб ва терма жамоада ишлаш бир биридан фарқ қилади. Ўзига хос жиҳати бор. 2010-2011 йилларда Қирғизистондаги клубда ишладик ва улар биринчи йилиёқ чемпион бўлишди. Вилоятдан бўлган жамоа ва ҳеч қачон илгари медалга эга чиқмаган. Кейин олти йил ўтиб биз терма жамоа ва клубда ишладик. Тўрт ярим йил ҳам клубда, ҳам терма жамоада ишладик. У ерда ҳам ҳаммаси муваффақиятли ўтди – тўрт йил кетма-кет республика чемпиони бўлишди. Шу боис клубда ишлаш бизга яқин ва таниш. Шунингдек, ҳам клуб, ҳам термани машқ қилдириш тажрибаси бор. Бу фойдали тажриба, бироқ бу ҳар ерда мос келмайдиган унча яхши бўлмаган вазият. Масалан, ҳозир Қирғизистонда у керак эмас. Бироқ ўша пайт жуда зарур эди, чунки биз машқ қилдирган клуб Қирғизистон миллий терма жамоаси учун базовий жамоа эди. Ҳозир унга зарурат йўқ, айниқса Ўзбекистонда.
Клубга илгари мавқеини қайтариш учун қўлимдан келган ҳамма ишни қиламан
Биз клубни мавсум ўртасида қабул қилдик. Бизга асосий вазият маълум эди, яъни қаерда муаммо бор, қаерда улар аллақачон ҳал қилинган. Бизни вазиятни ўзгартириш учун чақиришди. У яхши томонга ўзгаряпти ва вақт буни кўрсатиши керак. Гап бирор бир аниқ ўрин ҳақида бормаяпти, чунки бу катта клуб ва у учун фақат битта ўрин бор – биринчи. Ўйлашимча, агар янги мураббий, масалан, биринчи учлик (топ-3) учун курашишини айтса, ўйламай айтилган гап бўлади. Ўйлайманки, жиддий эмас. Ҳеч қандай кафолат ва ваъда бермайман, чунки бу футбол. Лекин ўз олдимизга вазифа ва мақсад қўйдик – ҳар ўйинда ғалаба қозониш. Очколарни эса охирида санаймиз. Клубга илгари мавқеини қайтариш учун қўлдан келган ҳамма ишни қиламиз. Барча эришалаётган натижалар – миллий терма жамоа учун, чунки у мамлакат юзи ва шарафи. Ҳамма у учун меҳнат қилиш лозим.
Ўзбекистонга жаҳон чемпионатига чиқишга ёрдам бериш керак
Футболчилар авлоди ўзгармоқда. Фараз қилайлик, 10 йил илгари Осиёда футбол умуман олганда бир хил эди, ҳозир эса аллақачон бошқа. Бу ҳам муҳим – биз етакчи мамлакатлар, масалан, Япония, Австралия, Эронга етишиб олишимиз даркор. Ўзбекистон ривожланиш борасида уларга етишишда қанчалик улгуряпти, биз қанчалик рақобатбардошмиз? Агар илгари термалар даражаларида катта фарқ бўлган бўлса, ҳозир эса фарқ камайган. Бу фарқни қисқартириш, Осиё жамоаларига рақобатбардош бўлиш ва қитъанинг етакчи жамоасига айланиш керак. Буларни амалга ошириш мумкин, боз устига, жаҳон чемпионати иштирокчилари сони кўпайтирилган (илгари 32 та эди, энди 48 та бўлган – таҳр.). Шу боис ҳозир ҳаммаси футболчилар ва мураббийлар штаби қўлида. Биз биргаликда бу натижаларга эришиш ва жаҳон чемпионатига чиқиш учун ёрдам беришимиз шарт.