“Тошшаҳартрансхизмат”нинг барча автобуслари “тонировка” қилинади

© Sputnik / Рамиз БахтияровЭлектробус
Электробус - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2023
Oбуна бўлиш
Тошкентдаги автобусларнинг ён ойналари бепул қорайтирилади.
ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. "Тошшаҳартрансхизмат"нинг табиий газ ва электрда ҳаракатланадиган автобусларнинг ён ойналарини қорайтиришга рухсат берилди. Бу ҳақда Sputnik мухбирига компания матбуот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, автобусларни “тонировка” қилишдан мақсад йўловчиларга қулайлик яратиш ва автобус электробуслар салонини совутиш учун сарфланаётган ёнилғи ва электрни иқтисод қилишдир. Ён ойналар бепул қорайтирилади.
Бу жараёнда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳисобидаги 144,4 минг квадрат метр плёнкалар "Тошшаҳартрансхизмат"га тақдим этилади.
Автобусларни "тонировка" қилиш президентнинг шу йил май ойида Чилонзор туманига қилган ташрифи якунлари бўйича берилган топшириқлар баёнининг 37-бандига асосан амалга оширилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0