https://sputniknews.uz/20230722/samolyot-yosh-bolalar-sayohat-qilish-tartibi-37075198.html
Самолётда ёш болалар учун алоҳида ўриндиқ бериладими — саёҳат қилиш тартиби
Самолётда ёш болалар учун алоҳида ўриндиқ бериладими — саёҳат қилиш тартиби
Sputnik Ўзбекистон
Болалар учун қўл юки тақдим этилмайди, лекин парвоз пайтида болалар овқатлари ва зарур гигиена воситаларини олиб ўтиш мумкин.
2023-07-22T16:38+0500
2023-07-22T16:38+0500
2023-07-22T16:38+0500
жамият
ўзбекистон
авиапарвозлар
болалар
самолёт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/1d/33298349_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_f93fde7f58437fbff6de51a82a473cf8.jpg
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Эконом-классининг биринчи қаторидаги ўриндиқларни брон қилишда бир ёшгача бўлган чақалоқ учун бепул беланчак берилиши мумкин. Бу ҳақда Uzbekistan Airways маълум қилди.7 кунликдан 2 ёшгача бўлган болалар билан парвоз:Болалар учун қўл юки тақдим этилмайди, лекин парвоз пайтида болалар овқатлари ва зарур гигиена воситаларини олиб ўтиш мумкин.2 дан 12 ёшгача бўлган болалар билан парвоз қилиш:Шунингдек, 5 ёшгача бўлган болалар билан саёҳат қилганингизда, оғирлиги 23 кг гача бўлган болалар аравачасини багаж сифатида бепул олиб ўтиш мумкин. Ҳаво кемаси саҳнида эса букланадиган кичик аравачаларни (оғирлиги 5-8 кг) олиб ўтишга рухсат берилади.Айтилишича, болалар учун авиачипта харид қилаётганда қўшимча аэропорт ва бошқа тўловлар алоҳида тўланиши керак.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/1d/33298349_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_9fe2339a81fac558788853242ef11ae2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
самолёт ёш болалар саёҳат қилиш тартиби uzbekistan airways
самолёт ёш болалар саёҳат қилиш тартиби uzbekistan airways
Самолётда ёш болалар учун алоҳида ўриндиқ бериладими — саёҳат қилиш тартиби
Болалар учун қўл юки тақдим этилмайди, лекин парвоз пайтида болалар овқатлари ва зарур гигиена воситаларини олиб ўтиш мумкин.
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Эконом-классининг биринчи қаторидаги ўриндиқларни брон қилишда бир ёшгача бўлган чақалоқ учун бепул беланчак берилиши мумкин. Бу ҳақда
Uzbekistan Airways маълум қилди.
7 кунликдан 2 ёшгача бўлган болалар билан парвоз:
катталар тарифидан 10% тўланади;
салонда алоҳида ўриндиқ тақдим этилмайди;
битта ўриндиқ учун бериладиган багаж олиб ўтиш мумкин, багаж нормаси 10 кгни ташкил этади (Uzbekistan Express авиақатновларида эса 5 кг).
Болалар учун қўл юки тақдим этилмайди, лекин парвоз пайтида болалар овқатлари ва зарур гигиена воситаларини олиб ўтиш мумкин.
2 дан 12 ёшгача бўлган болалар билан парвоз қилиш:
катталар тарифидан 75% тўланади;
кема саҳнида алоҳида ўриндиқ ва катталар тарифига ўхшаб багаж олиб ўтиш мумкин, яъни, тариф шартларига мувофиқ тақдим этилади.
Шунингдек, 5 ёшгача бўлган болалар билан саёҳат қилганингизда, оғирлиги 23 кг гача бўлган болалар аравачасини багаж сифатида бепул олиб ўтиш мумкин. Ҳаво кемаси саҳнида эса букланадиган кичик аравачаларни (оғирлиги 5-8 кг) олиб ўтишга рухсат берилади.
“Унутманг, кичик болалар ҳаво босимининг ўзгаришини тез сезади, шунинг учун юқорига кўтарилиш пайтида салбий таъсирларни олдини олиш учун эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилади (шимувчи конфетлар ёки оддийгина бир шиша сув ёнингизда бўлгани мақсадга мувофиқ)”, дейилади хабарда.
Айтилишича, болалар учун авиачипта харид қилаётганда қўшимча аэропорт ва бошқа тўловлар алоҳида тўланиши керак.