https://sputniknews.uz/20230722/qashqadaryo-dalalar-tuproq-yuzasi-lazer-bilan-tekislash-37072269.html
Қашқадарёдаги далаларнинг тупроқ юзаси лазер билан текисланмоқда — тафсилотлар
Қашқадарёдаги далаларнинг тупроқ юзаси лазер билан текисланмоқда — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Бу усул ҳосилдорликни ошириш, далада сувни бир текис тақсимлаш ва экинларнинг вегетация даврини тўлиқ назорат қилишда муҳим аҳамиятга эга. 22.07.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-07-22T13:30+0500
2023-07-22T13:30+0500
2023-07-22T13:30+0500
жамият
ўзбекистон
қашқадарё вилояти
қишлоқ хўжалиги вазирлиги
фермерлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/16/37071029_0:0:2048:1152_1920x0_80_0_0_9a26fade1b6dd432c47118f67aa21837.jpg
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Қашқадарё вилоятининг Касби туманидаги далаларда тупроқ юзасини лазер билан текислаш усулидан фойдаланилмоқда, дея хабар берди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.Қайд этилишича, бу усул ҳосилдорликни ошириш, далада сувни бир текис тақсимлаш ва экинларнинг вегетация даврини тўлиқ назорат қилишда муҳим аҳамиятга эга.Бундан ташқари, майдонни суғоришда 50 фоизгача сув тежалади. Яъни авваллари битта майдонга бир нечта катта ўқариқлар олинган ва ҳар бири учун кўп сувсарфланган бўлса энди бунга ҳожат йўқ. Шунингдек, майдонни суғоришда кўп ишчи кучи талаб қилинган.Айтилишича, ҳозирда бу яхлит контурли майдон бўлганлиги ҳисобига битта суғоришда бутун майдонга сувни тараш мумкин. Бу орқали ишчи кучи ва сув сарфи тежалади. Шу билан бирга қишлоқ хўжалиги техникаларининг иш унумдорлиги ортади. Лазерли текислаш ёрдамида кунига 40 гектаргача ерни текислаш амалга оширилади.
ўзбекистон
қашқадарё вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/16/37071029_597:36:2018:1102_1920x0_80_0_0_1c2515609f96787783844edb15053d77.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, қашқадарё вилояти, қишлоқ хўжалиги вазирлиги, фермерлар
жамият, ўзбекистон, қашқадарё вилояти, қишлоқ хўжалиги вазирлиги, фермерлар
Қашқадарёдаги далаларнинг тупроқ юзаси лазер билан текисланмоқда — тафсилотлар
Бу усул ҳосилдорликни ошириш, далада сувни бир текис тақсимлаш ва экинларнинг вегетация даврини тўлиқ назорат қилишда муҳим аҳамиятга эга.
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Қашқадарё вилоятининг Касби туманидаги далаларда тупроқ юзасини лазер билан текислаш усулидан фойдаланилмоқда, дея хабар берди
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги. Қайд этилишича, бу усул ҳосилдорликни ошириш, далада сувни бир текис тақсимлаш ва экинларнинг вегетация даврини тўлиқ назорат қилишда муҳим аҳамиятга эга.
“Лазерли текисланган ер сатҳ билан бир хил кўринишда бўлади. Ушбу техниканинг афзаллиги шундаки, энг аввало, контурлар яхлитланади. Кичик ҳажмли контурлар умумий битта йирик контурга айлантирилади. Бундан ташқари, майдонни суғоришда эллик фоизгача сув тежалади”, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, майдонни суғоришда 50 фоизгача сув тежалади. Яъни авваллари битта майдонга бир нечта катта ўқариқлар олинган ва ҳар бири учун кўп сувсарфланган бўлса энди бунга ҳожат йўқ. Шунингдек, майдонни суғоришда кўп ишчи кучи талаб қилинган.
Айтилишича, ҳозирда бу яхлит контурли майдон бўлганлиги ҳисобига битта суғоришда бутун майдонга сувни тараш мумкин. Бу орқали ишчи кучи ва сув сарфи тежалади.
Шу билан бирга қишлоқ хўжалиги техникаларининг иш унумдорлиги ортади. Лазерли текислаш ёрдамида кунига 40 гектаргача ерни текислаш амалга оширилади.