https://sputniknews.uz/20230721/ukraina-asosiy-ittifoqchilari-37058207.html
Сабр косалари тўлди. Украина асосий иттифоқчиларини йўқотмоқда
Сабр косалари тўлди. Украина асосий иттифоқчиларини йўқотмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Бир ярим йил давомида Киев Ғарбнинг сабр-тоқатини синади, аммо ҳамма нарсанинг чегараси бор. Вильнюсдаги НАТО саммитида АҚШ ва Европа вакиллари узоқ вақт давомида яширишга уриниб келган ҳақиқатларини оммага намойиш қилдилар.
2023-07-21T21:44+0500
2023-07-21T21:44+0500
2023-07-25T11:47+0500
колумнистлар
украина
ғарб
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/05/38581047_0:930:2048:2082_1920x0_80_0_0_1e714a6a3d109f0fbacec446d34f727e.jpg
Бир ярим йил давомида Киев Ғарбнинг сабр-тоқатини синади, аммо ҳамма нарсанинг чегараси бор. Вильнюсдаги НАТО саммитида АҚШ ва Европа вакиллари узоқ вақт давомида яширишга уриниб келган ҳақиқатларини оммага намойиш қилдилар. Шарқ — Ғарб“Politico” нашрининг ёзишича, Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес ва АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Жейк Салливан Владимир Зеленскийни бежизга ношукурликда айбламади. Шу йўсинда улар Киевнинг Шимолий Атлантика иттифоқига қарамлигини тан олишини талаб қилишди.Эслатиб ўтамиз: Уоллес Киевга ташрифи чоғида унга етарлича илтифот кўрсатишмаганликларидан шикоят қилган. Салливан эса украиналик фаолнинг ҳарбий ёрдам етарли эмаслиги ҳақидаги айбловларига кескин жавоб қайтарган. “Америка халқи миннатдорчиликка лойиқдир”, деди у. ОАВ маълумотларига кўра, Зеленскийнинг ҳаддан ташқари талаблари туфайли Жо Байден тушликдаги учрашувни ғазаб билан тарк этган.“Politico” таъкидлаганидек, Украина узоқ вақтдан бери Ғарб дипломатларини ғазаблантирган, аммо бу ҳақиқат эҳтиёткорлик билан яширилган. Байденнинг Зеленский билан суҳбатидан норозилиги 2022 йилнинг июнь ойида нашрларда маълум бўлган эди. Ўшанда Америка президентига Конгресснинг Киевга миллиард долларлик ёрдам кўрсатиши маъқулланганидан сўнг дарҳол Украина раҳбари бундан ҳам кўпроқ ҳарбий техника ва ўқ-дориларни талаб қилгани хуш келмаган эди. Ғарб бир неча бор Зеленскийни иттифоқчиларини ғазаблантирмасликка, вазиятни мўътадил қилишга даъват қилган эди. Айтайлик, у ватандошларининг эҳтиёжларини яхши билар, аммо НАТО ва Европа Иттифоқи мамлакатлари аҳолиси нимани хоҳлашини билмайди.Украина расмийлари нуқтаи назаридан, уларни танқид қилиш мутлақо ўринсиз. Киевда улар бутун Ғарб цивилизацияси учун Россияга қарши курашаётганликларига аминлар, европаликлар ва америкаликлар эса ўзларининг тор миллий манфаатларига қаттиқ боғланган. Камтарин ва вазмин бўлишга чақириқлар кўплаб украиналикларни хафа қилди, дея таъкидлайди “Politico” нашри.Шунингдек, у Украина Бош штаби раҳбари Валерий Залужнийнинг “The Washington Post” газетасига берган интервьюсидан иқтибос келтиради: “Нега мен кимдандир душман ҳудудида нима қилиш кераклигини сўрашим керак? Бу бизнинг муаммомиз ва душманни қандай ўлдиришни ўзимиз ҳал қилишимиз керак”. Бу Американинг Россияга зарба беришни тақиқлаши ҳақида эди.Бироқ Ғарб ОАВлари муаммо нафақат Зеленский жамоасининг хатти-ҳаракатларида эканлигини тан олишмоқда. Буларнинг барчаси вазиятни турлича баҳолаш билан боғлиқ. Мамлакат Украинадан қанчалик ғарбда бўлса, улар жанг майдонида Россия армиясига дуч келишдан шунчалик камроқ қўрқишади. Шунинг учун Киевга фақат Москванинг тўлиқ мағлубияти керак, АҚШ эса ҳудудни тинчликка алмашиш имкониятини истисно қилмайди. УҚКнинг қарши ҳужуми барбод бўлганлиги сабабли, Зеленскийнинг асослари тобора камайиб бормоқда.Шимол — ЖанубАйни пайтда, Киев расмийларининг таянадиган бошқа ҳеч кими йўқ. Буни Европа Иттифоқи ва Лотин Америкаси давлатлари ҳамжамиятининг Брюсселда 50 дан ортиқ давлат раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган саммити яққол намоён этди. Европаликлар Хитойдан хомашёга қарамликни камайтирмоқчи ва муқобил йўлларни изламоқда. Шу билан бирга, хитойликлар аллақачон Жанубий Америка қитъаси билан савдо ҳажми бўйича Европа Иттифоқини ортда қолдирган. Ташаббусни қайта қўлга киритиш учун ЕИ яқин тўрт йил ичида “Глобал шлюз” дастури доирасида минтақага 45 миллиард евро сармоя киритишга тайёр – Пекиннинг “Бир камар — бир йўл” лойиҳасига жавоб.Ваъдаларга қарамай, саммитдаги муҳит унчалик ижобий эмас эди. Муаммоли музокаралрга, кутилганидек, Украина можароси сабаб бўлди. Европаликлар якуний декларацияда Россияни кескин қоралашни хоҳлашди, бироқ Жанубий Америка етакчиларининг аксарияти бунга қарши чиқди. Охир-оқибат, Брюссель уруш “инсониятга катта азоб-уқубатлар олиб келади ва жаҳон иқтисодиётида беқарорликни кучайтиради” деб таъкидлади. Матнда Москва умуман тилга олинмаган.Бундан ташқари, Австрия канцлери Карл Нехаммер Бразилия президенти Лула да Силванинг тинчлик ташаббусини қўллаб-қувватлашини айтди. Унинг сўзларига кўра, бундай таклифлар муҳим, чунки уруш бир кун келиб тугаши керак. Бразилия раҳбари нуқтаи назаридан, Россия–Украина қарама-қаршилигига алоқадор бўлмаган барча давлатлар музокараларни илгари суриш учун масъулиятни ўз зиммаларига олишлари мумкин. Бундан ташқари, Москвага “минимал шартлар” тақдим этилиши керак.Йўл йўқРИА Новости билан суҳбатлашган экспертларнинг фикрича, тинчлик учун ҳудудлар алмашинуви ҳақиқатга яқин сценарий. Киевда бу ҳақда нима дейишлари эса муҳим эмас.“Агар УҚК бундан кейин ҳам қарши ҳужумда муваффақиятга эриша олмаса, музокаралар бошланмайди. Фронт чизиғи ўзгаришсиз қолади ва АҚШ га бу маъқул келади. Аммо Россия ҳужумга ўтса ва Украина давлатчилигини йўқ қилиш хавфи туғилса, Ғарб Москва билан мулоқотга киришади. Шунингдек, тинчлик учун ҳудуд алмашиш масаласи ҳам кўриб чиқилади”, — фикр билдирди сиёсатшунос Ростислав Ишенко.“Европаликлар ҳеч қачон Украина учун пул тўлашни хоҳламаган, бироқ уларнинг фикрини ҳеч ким сўрамайди”, — дея қўшимча қилди эксперт. Бироқ улар ва Киев режими ўртасида можаро бўлиши мумкин эмас, чунки иккала томон ҳам Вашингтонга боғлиқ. “Шунинг учун музокаралар Россия ва АҚШ ўртасида бўлиши керак, Украина эса шунчаки айтганини қилади”, — дея хулоса қилади у.Сиёсатшунос Александр Дудчакнинг қайд этишича, Киев режими фақат “Зе жамоаси” билан чекланмайди. Унинг сўзларига кўра, сиёсий элита ҳатто қувғиндаги ҳукуматни бошқариш учун чет элга қочишга ҳам рози бўлиши мумкин. Маҳаллий тадбиркорлар, аксинча, агар уларга активлар хавфсизлиги кафолатланган бўлса, ҳар қандай ҳукумат остида фаолият юритишга тайёр. “Эҳтимол, украиналикларнинг бир қисми охиригача курашмоқчидир, аммо агар расмий ташвиқот ўзгарса, улар ҳам ўз фикрини ўзгартириши мумкин”, — деб ҳисоблайди эксперт.Шу билан бирга, у жамоавий Ғарбга Россия ва Украина ўртасида тинчлик ҳақиқатан ҳам керак эмаслигига амин. Агар Киев режимининг ҳомийлари жанглар уларнинг иқтисодий манфаатларига жуда зиён етказади, деб қарор қилсалар, можаронинг музлатилиши эҳтимоли кўпроқ.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/05/38581047_0:673:2048:2209_1920x0_80_0_0_8a57f40e962b1ca8cdf8e81ce3eb4e20.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина ғарб россия можаро махсус ҳарбий операция
украина ғарб россия можаро махсус ҳарбий операция
Сабр косалари тўлди. Украина асосий иттифоқчиларини йўқотмоқда
21:44 21.07.2023 (янгиланди: 11:47 25.07.2023) Украина узоқ вақтдан бери Ғарб дипломатларини ғазаблантирган, аммо бу ҳақиқат эҳтиёткорлик билан яширилган.
Бир ярим йил давомида Киев Ғарбнинг сабр-тоқатини синади, аммо ҳамма нарсанинг чегараси бор. Вильнюсдаги НАТО саммитида АҚШ ва Европа вакиллари узоқ вақт давомида яширишга уриниб келган ҳақиқатларини оммага намойиш қилдилар.
“Politico” нашрининг ёзишича, Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес ва АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Жейк Салливан Владимир Зеленскийни бежизга ношукурликда айбламади. Шу йўсинда улар Киевнинг Шимолий Атлантика иттифоқига қарамлигини тан олишини талаб қилишди.
Эслатиб ўтамиз: Уоллес Киевга ташрифи чоғида унга етарлича илтифот кўрсатишмаганликларидан шикоят қилган. Салливан эса украиналик фаолнинг ҳарбий ёрдам етарли эмаслиги ҳақидаги айбловларига кескин жавоб қайтарган. “Америка халқи миннатдорчиликка лойиқдир”, деди у. ОАВ маълумотларига кўра, Зеленскийнинг ҳаддан ташқари талаблари туфайли Жо Байден тушликдаги учрашувни ғазаб билан тарк этган.
“Politico” таъкидлаганидек, Украина узоқ вақтдан бери Ғарб дипломатларини ғазаблантирган, аммо бу ҳақиқат эҳтиёткорлик билан яширилган. Байденнинг Зеленский билан суҳбатидан норозилиги 2022 йилнинг июнь ойида нашрларда маълум бўлган эди. Ўшанда Америка президентига Конгресснинг Киевга миллиард долларлик ёрдам кўрсатиши маъқулланганидан сўнг дарҳол Украина раҳбари бундан ҳам кўпроқ ҳарбий техника ва ўқ-дориларни талаб қилгани хуш келмаган эди. Ғарб бир неча бор Зеленскийни иттифоқчиларини ғазаблантирмасликка, вазиятни мўътадил қилишга даъват қилган эди. Айтайлик, у ватандошларининг эҳтиёжларини яхши билар, аммо НАТО ва Европа Иттифоқи мамлакатлари аҳолиси нимани хоҳлашини билмайди.
Украина расмийлари нуқтаи назаридан, уларни танқид қилиш мутлақо ўринсиз. Киевда улар бутун Ғарб цивилизацияси учун Россияга қарши курашаётганликларига аминлар, европаликлар ва америкаликлар эса ўзларининг тор миллий манфаатларига қаттиқ боғланган. Камтарин ва вазмин бўлишга чақириқлар кўплаб украиналикларни хафа қилди, дея таъкидлайди “Politico” нашри.
Шунингдек, у Украина Бош штаби раҳбари Валерий Залужнийнинг “The Washington Post” газетасига берган интервьюсидан иқтибос келтиради: “Нега мен кимдандир душман ҳудудида нима қилиш кераклигини сўрашим керак? Бу бизнинг муаммомиз ва душманни қандай ўлдиришни ўзимиз ҳал қилишимиз керак”. Бу Американинг Россияга зарба беришни тақиқлаши ҳақида эди.
Бироқ Ғарб ОАВлари муаммо нафақат Зеленский жамоасининг хатти-ҳаракатларида эканлигини тан олишмоқда. Буларнинг барчаси вазиятни турлича баҳолаш билан боғлиқ. Мамлакат Украинадан қанчалик ғарбда бўлса, улар жанг майдонида Россия армиясига дуч келишдан шунчалик камроқ қўрқишади. Шунинг учун Киевга фақат Москванинг тўлиқ мағлубияти керак, АҚШ эса ҳудудни тинчликка алмашиш имкониятини истисно қилмайди. УҚКнинг қарши ҳужуми барбод бўлганлиги сабабли, Зеленскийнинг асослари тобора камайиб бормоқда.
Айни пайтда, Киев расмийларининг таянадиган бошқа ҳеч кими йўқ. Буни Европа Иттифоқи ва Лотин Америкаси давлатлари ҳамжамиятининг Брюсселда 50 дан ортиқ давлат раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган саммити яққол намоён этди. Европаликлар Хитойдан хомашёга қарамликни камайтирмоқчи ва муқобил йўлларни изламоқда. Шу билан бирга, хитойликлар аллақачон Жанубий Америка қитъаси билан савдо ҳажми бўйича Европа Иттифоқини ортда қолдирган. Ташаббусни қайта қўлга киритиш учун ЕИ яқин тўрт йил ичида “Глобал шлюз” дастури доирасида минтақага 45 миллиард евро сармоя киритишга тайёр – Пекиннинг “Бир камар — бир йўл” лойиҳасига жавоб.
Ваъдаларга қарамай, саммитдаги муҳит унчалик ижобий эмас эди. Муаммоли музокаралрга, кутилганидек, Украина можароси сабаб бўлди. Европаликлар якуний декларацияда Россияни кескин қоралашни хоҳлашди, бироқ Жанубий Америка етакчиларининг аксарияти бунга қарши чиқди. Охир-оқибат, Брюссель уруш “инсониятга катта азоб-уқубатлар олиб келади ва жаҳон иқтисодиётида беқарорликни кучайтиради” деб таъкидлади. Матнда Москва умуман тилга олинмаган.
Бундан ташқари, Австрия канцлери Карл Нехаммер Бразилия президенти Лула да Силванинг тинчлик ташаббусини қўллаб-қувватлашини айтди. Унинг сўзларига кўра, бундай таклифлар муҳим, чунки уруш бир кун келиб тугаши керак. Бразилия раҳбари нуқтаи назаридан, Россия–Украина қарама-қаршилигига алоқадор бўлмаган барча давлатлар музокараларни илгари суриш учун масъулиятни ўз зиммаларига олишлари мумкин. Бундан ташқари, Москвага “минимал шартлар” тақдим этилиши керак.
РИА Новости билан суҳбатлашган экспертларнинг фикрича, тинчлик учун ҳудудлар алмашинуви ҳақиқатга яқин сценарий. Киевда бу ҳақда нима дейишлари эса муҳим эмас.
“Агар УҚК бундан кейин ҳам қарши ҳужумда муваффақиятга эриша олмаса, музокаралар бошланмайди. Фронт чизиғи ўзгаришсиз қолади ва АҚШ га бу маъқул келади. Аммо Россия ҳужумга ўтса ва Украина давлатчилигини йўқ қилиш хавфи туғилса, Ғарб Москва билан мулоқотга киришади. Шунингдек, тинчлик учун ҳудуд алмашиш масаласи ҳам кўриб чиқилади”, — фикр билдирди сиёсатшунос Ростислав Ишенко.
“Европаликлар ҳеч қачон Украина учун пул тўлашни хоҳламаган, бироқ уларнинг фикрини ҳеч ким сўрамайди”, — дея қўшимча қилди эксперт. Бироқ улар ва Киев режими ўртасида можаро бўлиши мумкин эмас, чунки иккала томон ҳам Вашингтонга боғлиқ. “Шунинг учун музокаралар Россия ва АҚШ ўртасида бўлиши керак, Украина эса шунчаки айтганини қилади”, — дея хулоса қилади у.
Сиёсатшунос Александр Дудчакнинг қайд этишича, Киев режими фақат “Зе жамоаси” билан чекланмайди. Унинг сўзларига кўра, сиёсий элита ҳатто қувғиндаги ҳукуматни бошқариш учун чет элга қочишга ҳам рози бўлиши мумкин. Маҳаллий тадбиркорлар, аксинча, агар уларга активлар хавфсизлиги кафолатланган бўлса, ҳар қандай ҳукумат остида фаолият юритишга тайёр. “Эҳтимол, украиналикларнинг бир қисми охиригача курашмоқчидир, аммо агар расмий ташвиқот ўзгарса, улар ҳам ўз фикрини ўзгартириши мумкин”, — деб ҳисоблайди эксперт.
Шу билан бирга, у жамоавий Ғарбга Россия ва Украина ўртасида тинчлик ҳақиқатан ҳам керак эмаслигига амин. Агар Киев режимининг ҳомийлари жанглар уларнинг иқтисодий манфаатларига жуда зиён етказади, деб қарор қилсалар, можаронинг музлатилиши эҳтимоли кўпроқ.