Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина АҚШдан келтирилган кассетали бомбалардан фойдаланишни бошлади — ОАВ

© AP Photo / AP Photo / Sven KaestnerКассетные боеприпасы
Кассетные боеприпасы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2023
Oбуна бўлиш
WP: Украина қўшинлари жангларда АҚШдан келтирилган кассетали ўқ-дорилардан фойдаланишни бошлади.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Украина Қуролли кучлари Россия истеҳкомларини йўқ қилиш учун Америка кассетали ўқ-дориларидан фойдаланишни бошлади, деб ёзади The Washington Post вазият билан таниш бўлган исмини ошкор этмаган Украина расмийларига таяниб.

“Украина АҚШ томонидан тақдим этилган кассетали ўқ-дориларни учиришни бошлади”, — дейилган нашрда.

Нашр суҳбатдошларига кўра, снарядлар хандақларни йўқ қилиш учун ишлатилмоқда. Бундан ташқари, улар Артёмовск ҳудудида олдинга силжиш учун ишлатилиши мумкин.
Олдинроқ истеъфодаги ЛХР подполковниги Андрей Марочко РИА Новостига Ғарб артиллерияси учун ўқ-дориларнинг янги партияси Константиновка ва Часов Яр қишлоғига етиб келганини айтди. У етказиб беришлар орасида кассетали бомбалар ҳам борлигини истисно қилмади.
Июл ойида АҚШ президенти Жо Байден Оқ уйнинг Киевга ушбу турдаги ракеталарни етказиб бериш қарорини эълон қилганди. Кассетали ўқ-дорилар АҚШ, Украина, Хитой ва Россиядан ташқари 123 давлат томонидан ратификация қилинган халқаро конвенция томонидан тақиқланган.
Владимир Путин етказиб беришни изоҳлар экан, АҚШнинг аввалги администрацияларининг ўзлари илгари бундай ҳаракатларни жиноят деб атаганини эслади. Унинг сўзларига кўра, "шундай муомала қилиш керак". Президентнинг қўшимча қилишича, Россия армияси “ҳар хил турдаги кассетали ўқ-дорилар билан етарли даражада таъминланган”.
Бундай снарядларнинг ўзига хослиги шундаки, улар ўз-ўзини йўқ қилиш мосламалари билан таъминланмаган. АҚШ ҳарбийларига кўра, ўқ-дориларнинг 5 дан 14 фоизигачаси умуман портламаслиги мумкин, чунки улар узоқ вақтдан бери омборларда сақланмоқда. Бундай ҳолда, улар можаро тугаганидан кейин ҳам тинч аҳолига таҳдид соладиган миналар бўлади.
Human Rights Watch халқаро ноҳукумат ташкилоти бу турдаги қуролнинг Киевга топширилиши муқаррар равишда тинч аҳоли учун узоқ муддатли азоб-уқубатларга олиб келиши ва улардан фойдаланиш халқаро қораланишини бекор қилишини маълум қилди.
Янгиликлар лентаси
0