Ўзбекистон қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этади — терма жамоа таркиби

© Sputnik / Grigory SysoevСпортсмен из Гонконга Чань Цзинь Фэй в поединке против Софьи Великой в индивидуальных соревнованиях на саблях среди женщин на чемпионате мира по фехтованию в Будапеште
Спортсмен из Гонконга Чань Цзинь Фэй в поединке против Софьи Великой в индивидуальных соревнованиях на саблях среди женщин на чемпионате мира по фехтованию в Будапеште - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2023
Oбуна бўлиш
Италиянинг Милан шаҳрида 22 июлдан қиличбозлик бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати старт олади.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси Италияда ўтадиган қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионатида тўлиқ таркибда иштирок этади, деб хабар беради Миллий олимпия қўмитаси.
Италиянинг Милан шаҳрида қиличбозлик бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати старт олади. Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бўлиб, спортчилар Апеннин ярим оролига катта таркибда йўл олган.
Мусобақа дастури ва спортчиларнинг чиқиши ҳақидаги маълумот қуйидагича:
22 июль - Саралаш: аёллар шпага, эркаклар сабля қуролида.
Таркиб: Малика Ҳакимова, Севара Раҳимова, Шаҳзода Эгамбердиева, Дилназ Муртазоева / Шерзод Мамутов, Зуҳриддин Қодиров, Исломбек Абдазов, Муса Аймуратов.
23 июль - Саралаш: аёллар рапира, эркаклар шпага қуролида.
Таркиб: Умида Илясова / Файзулла Алимов, Жавоҳир Нурматов, Нодирбек Мўминов, Мейрхан Тимуров.
24 июль - Саралаш: аёллар сабля, эркаклар рапира қуролида.
Таркиб: Зайнаб Дайибекова, Гулистан Пердибаева, Паола Плиего, Фернанда Эррера / Муҳаммад Юсуф Асранов, Аҳмудиллохон Солихожиев, Иляс Молина, Дониёр Саъдуллаев.
25 июль - Плей-офф босқичи: аёллар шпага, эркаклар сабля қуролида
26 июль - Плей-офф босқичи: аёллар рапира, эркаклар шпага қуролида
27 июль - Жамоавий саралаш: аёллар шпага, эркаклар сабля қуролида Плей-офф босқичи: аёллар сабля, эркаклар рапира қуролида (яккалик)
28 июль - Жамоавий саралаш: эркаклар шпага, аёллар рапира қуролида ¼, ½ финал ва финал: аёллар шпага, эркаклар сабля қуролида
29 июль - Жамоавий саралаш: аёллар сабля, эркаклар рапира ¼, ½ финал ва финал: аёллар рапира, эркаклар шпага қуролида
30 июль - ¼, ½ финал ва финал: аёллар сабля, эркаклар рапира қуролида
Мусобақа 22 июль куни бошланади. У Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлида энг йирик рейтинг очколарни тақдим этади. Унда 158 мамлакатдан 1000 дан зиёд қиличбоз ғолиблик учун баҳс олиб боради.
Янгиликлар лентаси
0