Ўзбекистонда август ойидан бошлаб ЯИМ кўрсаткичлари пасайиши кутилмоқда

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишЗнак процента
Знак процента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2023
Oбуна бўлиш
ЯИМнинг ҳафталик динамикаси кўрсаткичлари пасайиши Ўзбекистоннинг айрим асосий савдо ҳамкорларида иқтисодий нобарқарорлик давом этаётгани билан боғлиқ.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Ўзбекистонда август ойидан бошлаб ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) ҳафталик динамикаси кўрсаткичлари пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази етакчи илмий ходими Жамшид Ахматов маълум қилди.
Айтилишича, ЯИМнинг ҳафталик динамикаси кўрсаткичлари пасайиши Ўзбекистоннинг айрим асосий савдо ҳамкорларида иқтисодий нобарқарорлик давом этаётгани билан боғлиқ.
Бундан ташқари, қишлоқ хўжалигида сув ресурсларининг камайиши ва пул ўтказмаларининг қисқариши, шунингдек, инфляцияни жиловлаш учун қатъий пул-кредит сиёсатини давом эттириш хавфи мавжуд.
Шу билан бирга, иқтисодий ўсиш суръатларининг секинлашиши ёз бошидан бери кузатилаётган иқтисодий фаолликнинг пасайиши билан ҳам боғлиқ.

“Июнь ойида ишбилармонлик фаоллиги индекси жорий йилнинг ўтган ойига нисбатан 7,8% пунктга камайди. Шунингдек, ишбилармонлик муҳитининг жамланган кўрсаткичи май ойидаги кўрсаткичларига нисбатан 3 пунктни йўқотди, аммо ижобий тенденцияни сақлаб қолди”, дейилади хабарда.

Ушбу чекловчи омилларга қарамай ва ЯИМ динамикасининг ҳафталик прогноз кўрсаткичларини бирлаштирган ҳолда, 2023 йилнинг дастлабки тўққиз ойида мамлакатнинг иқтисодий ўсиши 5,5%ни ташкил этади. Шу билан бирга, прогноз қилинган диапазон 5,3% - 5,6% оралиғида ўзгаради.
Таҳлил марказининг ҳисоб-китобларга кўра, ЯИМ ўсиши жорий йилнинг 9 ойида 5,5% ташкил этиши баҳоланмоқда.
Мутахассисларнинг қайд этишича, иқтисодий ўсишнинг асосий омиллари тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича кечиктириб бўлмас чора-тадбирлар ўз вақтида амалга оширилгани ва иқтисодиётнинг аксарият тармоқларида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши билан боғлиқ.
Янгиликлар лентаси
0