Жисмоний шахсларнинг муддати ўтган қарздорликлари ундирилишига оид тавсиялар тасдиқланди

© Sputnik / Зафар ХалиловМарказий банк биноси, архив сурат
Марказий банк биноси, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2023
Oбуна бўлиш
Қарздорга соат 20:00 дан 8:00 гача вақтда ва ҳафтада бир мартадан кўп учрашиш, кунига бир мартадан ортиқ телефон қилишга йўл қўйилмайди.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Марказий банк бошқаруви томонидан жисмоний шахсларнинг муддати ўтган қарздорликларини ундиришда уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга доир тавсиялар тасдиқланди.
Ушбу тавсиялар жисмоний шахсларнинг муддати ўтган қарздорликлари ундирилишига доир қуйидаги мақсадларга:
кредит ундируви жараёнида кредит ташкилотлари томонидан қарздор-жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари бузилишини ҳамда банк сирини ташкил этувчи маълумотларни қонунчиликка зид равишда ошкор этилишининг олдини олиш;
муддати ўтган кредит тўловларини ундириш бўйича шартнома ва қонунчиликка зид бўлган хатти-ҳаракатлар амалга оширилишига йўл қўймаслик;
кредит ташкилотлари ходимлари томонидан кредит қарздорлигини ундириш жараёнида одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш;
муддати ўтган кредит қарздорлиги юзага келганда қарздорга нисбатан турли инсофсиз амалиётлар (тинимсиз такрорий қўнғироқлар, қарздорликни тўламаслик оқибатлари тўғрисида нотўғри маълумотлар бериш, қарздорларни бошқа шахслар олдида обрўсизлантириш ва ҳ.з.) қўлланилишининг олдини олишга эришилишини таъминлаш учун ишлаб чиқилган.
Бунда ушбу тавсиялар фуқароларнинг муддати ўтган кредит қарздорлиги юзага келганда кредит ташкилоти томонидан қарздорлар билан боғланиш усуллари, қарздорларга қўнғироқ қилиш ҳамда шахсий учрашувлар бўйича меъёрлар, қарздорларга юбориладиган хабарнома мазмунига қўйилган талаблар, шунингдек, кредит ташкилотлари ва қарздор-жисмоний шахслар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солувчи бошқа тегишли қоидаларни ўз ичига олган.
Кредит ташкилотлари томонидан мазкур тавсияларни амалиётга жорий қилиниши қарздор-жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилишининг олди олинишига, улар билан ўзаро манфаатдорликка асосланган муносабатларни ташкил этилишига ҳамда фуқароларнинг кредит ташкилотларига нисбатан ишончи ошишига хизмат қилади.
Тавсиялар билан батафсил бу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0