Россия хакерлари Қрим кўпригидаги терактга алоқадор кемаларни фош қилди

© Sputnik / Konstantin Mihalchevskiy / Медиабанкка ўтишГрузовой состав на Крымском мосту
Грузовой состав на Крымском мосту - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2023
Oбуна бўлиш
RaHDit гуруҳи Қрим кўпригидаги терактга алоқаси бўлиши мумкин бўлган кемалар номини ҳамда СБУнинг 1,7 минг ходимлари маълумотларини очиқлади.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. RaHDit хакерлар гуруҳи Қрим кўприги томон масофадан туриб бошқариладиган қайиқларни қўйиб юбориши мумкин бўлган фуқаролик кемаларининг номларни эълон қилди.

"Ёвуз рус хакерлари" (RaHDit) СБУ (Украина хавфсизлик хизмати) томонидан амалга оширилган терактга жавобан Қрим кўприги томон портловчи моддалар юкланган масофадан туриб бошқариладиган қайиқлар қўйиб юборилган кемаларнинг йўналишларини эълон қилади", - дейилади хабарда.

Хакерлар ўтказган изланишлардан маълум бўлишича, икки танкер - "Beks Loyal" ва "Khudayar Yusifzade" ушбу операцияни амалга ошириш имкониятига эга бўлган. Улардан бири ҳужумдан бир неча кун олдин Новороссийскдан 100 километр узоқликда, Қора денгиздаги Россия қирғоғига қарама-қарши томонда анча вақт ҳаракатсиз турган. Иккинчиси эса жануброқда турган. Кейинчалик иккала кема денгизда учрашган.
Хакерларнинг фикрича, ўша пайтда дронлар кемаларнинг биридан бошқасига ўтказилган бўлиши мумкин. RaHDit таъкидлашича, пилотсиз қайиқларни бошқариш учун Қрим кўпригига тўғридан-тўғри кўринадиган бошқа кема ишлатилган бўлиши мумкин.
"Beks Loyal" ва "Khudayar Yusifzade" танкерларидан бири Маршалл ороллари иккинчиси Либерия байроқлари остида сузиб юради.
Марин Траффик веб-сайтидан маълум бўлишича, "Khudayar Yusifzade" кемаси 5 июль куни Измаил (Украина) портидан чиқиб, 18 июль куни Элефсисга (Греция) етиб келган. "Beks Loyal" эса 13 май куни Тузла (Истанбул, Туркия) портидан чиқиб, 18 июль куни Константага (Руминия) етиб келган.
Очиқ манбаларга кўра, "Khudayar Yusifzade"нинг уй порти — Валлетта (Мальта), эгаси — "Palmali Gemicilik ve Acentelik AS" (Palmali Shipping & Agency). "Beks Loyal"нинг уй порти — Пирей (Греция), эгаси — "Owner Beks Shipmanagement & Trading A.S.". Иккинчи кема анча катта: узунлиги 228 метрга нисбатан 140 метрга тенг.
"Ёвуз рус хакерлари" бундан ташқари Қрим кўпригига терактга қасос сифатида 1,7 минг нафар Украина махсус хизматлари ходимларининг шахсий маълумотлари ва суратларини чоп этган.
Шунингдек, Киевда денгиз дронлари учун хайрия маблағлари тўплаётган ташкилот ҳақидаги маълумотлар ҳам фош этилган.
Эслатиб ўтамиз, 17 июл тонгги соат 03 лар атрофида Украина махсус кучлари Қрим кўпригига иккита сув усти масофадан туриб бошқариладиган катерлар билан ҳужум қилди. Ҳодиса оқибатида икки киши вафот этди - Белгород вилоятидан бўлган эр-хотин, уларнинг 14 ёшли қизи жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган. Кўприкнинг автомобиль йўл қисми шикастланган. Қурувчилар унда ҳаракат кузгача тикланишини айтишмоқда.
Янгиликлар лентаси
0