Ўзбекистон халқ артисти Толиб Каримов вафот этди

© Министерство культуры и туризма Толиб Каримов
Толиб Каримов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2023
Oбуна бўлиш
Толиб Каримов 83 ёшида вафот этди.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Ўзбекистон халқ артисти Толиб Каримов 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги хабар берди.

"Ўзбек кино ва театр санъатида оғир жудоликка учради. Эл суйган актёр, Ўзбекистон халқ артисти Толиб Каримов вафот этди", - дейилади хабарда.

Каримов 1940 йилда Тошкентда таваллуд топган. У 1961 йилда А.Н.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг актёрлик факултетини тамомлаган.
1961-63 йилларда Қўқондаги Ҳамза номли театрда фаолият бошлаган. 1963 йилдан Ҳамза номидаги Ўзбек Давлат (ҳозирги Ўзбек Миллий) академик драма театрида ишга ўтиб, бугунга қадар самарали ижод қилди.

“Театр, кино ва теленовеллаларда юзлаб образлар яратиб, мухлислар муҳаббатини қозонди”, - дейилади хабарда.

Толиб Каримовга 1987 йилда "Ўзбекистон халқ артисти" фахрий унвони берилган. 1997 йилда "Меҳнат шуҳрати"ордени билан тақдирланган
Янгиликлар лентаси
0