https://sputniknews.uz/20230720/ozbekiston-matol-kuban-37019965.html
Ўзбекистон матоларини Кубанга тўғридан-тўғри етказиб беради
Ўзбекистон матоларини Кубанга тўғридан-тўғри етказиб беради
Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг Краснодар ўлкасига Ўзбекистондан мато ва газлама етказиб бериш йўлга қўйилади. Краснодар ўлкаси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакиллари ўртасида ўтказилган масофавий давра суҳбатида тегишли келишувга эришилди.
2023-07-20T17:06+0500
2023-07-20T17:06+0500
2023-07-20T17:06+0500
иқтисод
ўзбекистон - россия
тўқимачилик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/14/29303309_0:257:2727:1791_1920x0_80_0_0_067262b0340689f7ea3f8172d0636100.jpg
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Россиянинг Краснодар ўлкасига Ўзбекистондан мато ва газлама етказиб бериш йўлга қўйилади. Краснодар ўлкаси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакиллари ўртасида ўтказилган масофавий давра суҳбатида тегишли келишувга эришилди. Бу ҳақда Краснодар ўлкаси маъмурияти матбуот хизмати хабар берди.Кубан саноат сиёсати вазири Дмитрий Хмелко ҳудуднинг Савдо-саноат палатаси билан биргаликда йўл харитасини амалга ошириш доирасида бундай учрашувлар доимий равишда ўтказилаётганини таъкидлади.Кубанда 100 дан ортиқ кийим-кечак, тўқимачилик, чарм ва чарм маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолият юритади.2022 йилда қўл меҳнати ёрдамида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни етказиб бериш ҳажми ошиб, 6,3 млрд рублни ташкил этган.Кубан ишлаб чиқарувчилари қўшни мамлакатларга маҳсулот етказиб беради. Уларнинг юқори сифатли мато ва ипларга эҳтиёжи бор.Ўзбекистон томони ҳар бир аниқ корхона учун таклифларни ишлаб чиқишда ёрдам беришга ҳамда мамлакатда Кубан ишлаб чиқарувчиларининг ваколатхоналарини яратишга тайёр эканлигини билдирди.Шунингдек, томонлар Ўзбекистонда бизнес миссияларни ўтказиш имкониятларини кўриб чиқишга келишиб олишди.
https://sputniknews.uz/20230306/toqimachilik-eksport-salohiyati-32685606.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/14/29303309_0:2:2727:2047_1920x0_80_0_0_3511c6d0490ddb014cf7c4a4dd60dbf5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон кубань россия тўқимачилик мато
ўзбекистон кубань россия тўқимачилик мато
Ўзбекистон матоларини Кубанга тўғридан-тўғри етказиб беради
Томонлар Ўзбекистонда бизнес миссияларни ўтказиш имкониятларини кўриб чиқишга келишиб олишди.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Россиянинг Краснодар ўлкасига Ўзбекистондан мато ва газлама етказиб бериш йўлга қўйилади. Краснодар ўлкаси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакиллари ўртасида ўтказилган масофавий давра суҳбатида тегишли келишувга эришилди. Бу ҳақда Краснодар ўлкаси маъмурияти матбуот хизмати
хабар берди. Кубан саноат сиёсати вазири Дмитрий Хмелко ҳудуднинг Савдо-саноат палатаси билан биргаликда йўл харитасини амалга ошириш доирасида бундай учрашувлар доимий равишда ўтказилаётганини таъкидлади.
Кубанда 100 дан ортиқ кийим-кечак, тўқимачилик, чарм ва чарм маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолият юритади.
2022 йилда қўл меҳнати ёрдамида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни етказиб бериш ҳажми ошиб, 6,3 млрд рублни ташкил этган.
Кубан ишлаб чиқарувчилари қўшни мамлакатларга маҳсулот етказиб беради. Уларнинг юқори сифатли мато ва ипларга эҳтиёжи бор.
Ўзбекистон томони ҳар бир аниқ корхона учун таклифларни ишлаб чиқишда ёрдам беришга ҳамда мамлакатда Кубан ишлаб чиқарувчиларининг ваколатхоналарини яратишга тайёр эканлигини билдирди.
Шунингдек, томонлар Ўзбекистонда бизнес миссияларни ўтказиш имкониятларини кўриб чиқишга келишиб олишди.