"Ўлаяпман, лекин таслим бўлмайман!": Брест қалъаси қаҳрамонлиги — видео

Oбуна бўлиш
"Ўлаяпман, лекин таслим бўлмайман. 20 июль 1941 йил" - ушбу ёзув Брест қалъаси харобалари остидан урушдан сўнг топилган.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Брест қалъаси ҳимоячиларининг қаҳрамонлиги кишини ҳайратга солади. Душман зарбасини биринчилардан бўлиб қабул қилган истеҳком яна бир ойдан ортиқ вақт давомида қаршилик кўрсатган.
СССРнинг энг ғарбий истеҳкоми — Брест қалъаси ҳимояси урушнинг биринчи кунидан бошлаб деярли 40 кун давом этган. Ярадор, сувсиз ва ўқ-дорисиз қалъа ҳимоячилари фашистларга қарши курашни давом эттирган.
1965 йил май ойида Брест қалъасига "Қаҳрамон қалъа" мақоми берилган.
Янгиликлар лентаси
0