14 кун давомида 23 та спорт тури бўйича 203 та медаллар тўплами ўйналган. 36 та мамлакат спортчилари Олимпиада медалларини қўлга киритишган. Москвадаги Олимпиадада 74 та Олимпиада, 39 та Европа ва 36 та жаҳон рекордлари ўрнатилган. Ўзбекистон ССРдан бўлган ўттиз нафар спортчи уйга медаллар билан қайтган - бу катта муваффақият эди.
Бундан 43 йил олдин 1980 йилнинг 19 июль куни XXII Москва Олимпадасининг очилиш маросими бўлиб ўтган эди.
14 кун давомида 23 та спорт тури бўйича 203 та медаллар тўплами ўйналган. 36 та мамлакат спортчилари Олимпиада медалларини қўлга киритишган. Москвадаги Олимпиадада 74 та Олимпиада, 39 та Европа ва 36 та жаҳон рекордлари ўрнатилган. Ўзбекистон ССРдан бўлган ўттиз нафар спортчи уйга медаллар билан қайтган - бу катта муваффақият эди.
Ўзбекистонлик штангачи Султон Раҳмонов. Москва Олимпиадасида спортчи силтаб кўтаришда 195 кг, даст кўтаришда эса 245 кг натижага эришган. Раҳмонов фаолияти давомида 14 та миллий, 2 та жаҳон, 5 та бутуниттифоқ рекордини ўрнатган. Гиннесснинг рекордлар китобига сайёрадаги энг кучли инсон сифатида киритилган.
Мурабий Мириман Ким ва унинг шогирдлари — андижонлик хоккейчилар: Алина Хам, Лейла Ахмерова, Нелли Горбаткова ва Валентина Заздравних. Улар СССРнинг чим устидаги хоккей жамоаси таркибида Москва Олимпиадасида бронза медалини қўлга киритишган.