Мадинадаги масжидга ҳавони хушбўйлантирувчи ақлли қурилмалар ўрнатилди

© Пресс-служба Управления мусульман УзбекистанаМадинадаги масжидга ҳавони хушбўйлантирувчи ақлли қурилмалар ўрнатилди
Мадинадаги масжидга ҳавони хушбўйлантирувчи ақлли қурилмалар ўрнатилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2023
Oбуна бўлиш
Ақлли қурилмалар зиёратгоҳ ҳудудини тоза ҳаво билан таъминлайди.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Масжиди Набавийга ҳавони хушбўйлантирувчи ақлли қурилмалар ўрнатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси IslamNews’га таяниб хабар берди.
Айтилишича, масжиди Набавийга ҳавони хушбўйлантирувчи ақлли қурилмалар ўрнатилди. Улар зиёратгоҳ ҳудудини тоза ҳаво билан таъминлайди.
© Пресс-служба Управления мусульман УзбекистанаМадинадаги масжидга ҳавони хушбўйлантирувчи ақлли қурилмалар ўрнатилди
В Медине установили освежители воздуха - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2023
Мадинадаги масжидга ҳавони хушбўйлантирувчи ақлли қурилмалар ўрнатилди
Шавкат Мирзиёев умра амалларини бажарди — энг ёрқин суратлар
Масжид яқинига ёндаш иншоотларга ҳам худди шундай қурилмалар ўрнатилди. Бундан ташқари, масжид атрофида 245 та юқори технологияли салқин буғ чиқарадиган соябон ишлаб турибди.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасига кўра, масжиддаги бетон устунларга ўрнатилган электр соябонлар зиёратчиларга масжидда бемалол ибодат қилиш имконини беради, қуёш нурининг бевосита таъсир қилишини олдини олади ва ҳароратни пасайтиради.
Улар ҳаводан иссиқлик энергиясини ютадиган ва ҳароратни пасайтирадиган аниқ автоматлаштирилган тизим ёрдамида совуқ сув томчилари билан аралаштирилган ҳавони пуфлайдиган вентиляторлар томонидан қўллаб-қувватланади. Мармар поллар иссиқлик сингишини олдини олади ва ҳароратни пасайтиришга ҳам ёрдам беради.
Янгиликлар лентаси
0