https://sputniknews.uz/20230720/bloger-asad-algo-olimi-tafsilotlari-37018829.html
Блогер Asad Algo ўлими тафсилотлари очиқланди
Блогер Asad Algo ўлими тафсилотлари очиқланди
Sputnik Ўзбекистон
19 июль куни Республика шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш марказига 2002 йилда туғилган Асадбек Арзикулов бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши, иккала тиззаси ва иккала тирсагида кўкарган жароҳатлари билан мурожаат қилган.
2023-07-20T16:20+0500
2023-07-20T16:20+0500
2023-07-20T16:21+0500
ҳодисалар
жамият
иибб
тошкент
блогер
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/14/37011550_0:128:1080:736_1920x0_80_0_0_e5a241d1180209eaebaf7d8cd5817a58.jpg
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси (ИИББ) 20 ёшли блогер Asad Algo (Асадбек Арзикулов) ўлимига оид тафсилотларни маълум қилди.ИИББ хабарига кўра, 19 июль куни Республика шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш марказига 2002 йилда туғилган Асадбек Арзикулов бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши, бош субдурал гематомаси, бўйин соҳаси қонталаши, иккала тиззаси ва иккала тирсагида кўкарган жароҳатлари билан мурожаат қилган. Шифокорлар бу ҳолат ҳақида зудлик билан ички ишлар органларига хабар беришган.Ўрганишлар жараёнида аниқланишича, 16 июль куни тахминан соат 18:30 да Мирзо Улуғбек туманидаги боғлардан бирида Asad Algo ва унинг 26 яшар таниши А.И. ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиққан. Натижада блогер Asad Algo тан жароҳати олган. Шундан сўнг улар ўзаро келишиб олгани сабабли воқеа жойидан кетган. Ҳолат юзасидан Asad Algo органларга ёки тиббиёт муассасасига мурожаат қилмаган.19 июль куни блогернинг тоби қочгани туфайли шифохонага олиб борилган ва унинг бош қисмида жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Бироқ шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, у вафот этган.Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (Жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/14/37011550_0:27:1080:837_1920x0_80_0_0_f9fd41f657c6a25966b25a9c030579f0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
блогер асад алго asad algo ўлими хабар маълумот янгилик
блогер асад алго asad algo ўлими хабар маълумот янгилик
Блогер Asad Algo ўлими тафсилотлари очиқланди
16:20 20.07.2023 (янгиланди: 16:21 20.07.2023) Asad Algo ва унинг ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиққан. Блогер келишмовчиликка аниқлик киритиб олиш чоғида тан жароҳати олган.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси (ИИББ)
20 ёшли блогер Asad Algo (Асадбек Арзикулов) ўлимига оид тафсилотларни
маълум қилди. ИИББ хабарига кўра, 19 июль куни Республика шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш марказига 2002 йилда туғилган Асадбек Арзикулов бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши, бош субдурал гематомаси, бўйин соҳаси қонталаши, иккала тиззаси ва иккала тирсагида кўкарган жароҳатлари билан мурожаат қилган. Шифокорлар бу ҳолат ҳақида зудлик билан ички ишлар органларига хабар беришган.
Ўрганишлар жараёнида аниқланишича, 16 июль куни тахминан соат 18:30 да Мирзо Улуғбек туманидаги боғлардан бирида Asad Algo ва унинг 26 яшар таниши А.И. ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиққан. Натижада блогер Asad Algo тан жароҳати олган. Шундан сўнг улар ўзаро келишиб олгани сабабли воқеа жойидан кетган. Ҳолат юзасидан Asad Algo органларга ёки тиббиёт муассасасига мурожаат қилмаган.
19 июль куни блогернинг тоби қочгани туфайли шифохонага олиб борилган ва унинг бош қисмида жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Бироқ шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, у вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (Жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.