Ўзбекистонлик параатлетлар жаҳон чемпионатида 17 та медалга сазовор бўлди

© paralympic.org/Marta GorczynskaАсила Мирзаёрова
Асила Мирзаёрова  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси жаҳон чемпионатида 17 та медаль медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида саккизинчи ўринни эгаллади
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Парижда 8−17 июль кунлари пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон терма жамоаси 17 та медаль — 6 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
© НОК УзбекистанаЎзбекистонлик параатлетлар жаҳон чемпионатида 17 та медалга сазовор бўлди
На чемпионате мира по пара-легкой атлетике сборная Узбекистана завоевала 17 медалей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2023
Ўзбекистонлик параатлетлар жаҳон чемпионатида 17 та медалга сазовор бўлди

Олтин:

Дониёр Салиев — Т12 классида узунликка сакраш;
Иззат Турғунов — Т36 классида узунликка сакраш;
Ҳусниддин Норбеков — F35 классида ядро улоқтириш;
Бобиржон Омонов — F41 классида ядро улоқтириш;
Нурхон Қурбонова — F54 классида найза улоқтириш;
Асиля Мирзаёрова — Т11 классида узунликка сакраш.

Кумуш:

Ёрқинбек Одилов — F57 классида найза улоқтириш;
Қудратиллахон Маъруфхўжаев — F37 классида ядро улоқтириш;
Моҳигул Ҳамдамова — F57 классида диск улоқтириш;
Нозимахон Қаюмова — F13 классида найза улоқтириш;
Ёқутхон Холбекова — Т12 классида узунликка сакраш;
Сафия Бурхонова — F12 классида ядро улоқтириш;
Кубаро Ҳакимова — F41 классида ядро улоқтириш.

Бронза:

Элбек Султонов — F12 классида ядро улоқтириш;
Толиббой Йўлдошев — F37 классида ядро улоқтириш;
Дилафрузхон Ахматхонова — F35 классида ядро улоқтириш;
Нурхон Қурбонова — F54 классида ядро улоқтириш.
Бу натижа билан Ўзбекистон параатлетлари умумжамоа ҳисобида саккизинчи ўринни эгаллади. Қолаверса, 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига 19 та йўлланмани қўлга киритди.
Янгиликлар лентаси
0