Ўзбекистон футбол ассоциацияси бир қатор солиқлардан озод этиладиган бўлди

© Sputnik/Abdubakir YunusovЎзбекистон футбол терма жамоаси
Ўзбекистон футбол терма жамоаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўзи жалб қилган чет эл мутахассислари ва футболчиларининг даромадларидан тўланадиган даромад солиғидан озод этилди.
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Ўзбекистон футбол ассоциацияси бир қатор солиқлардан озод этилади. Бу ҳақда Солиқ кодексига киритилган қўшимчада назарда тутилган.
Президент томонидан имзоланган ЎРҚ–857 сонли қонун билан Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритилди.
Ҳужжатга кўра, 2026 йил 1 январгача Ўзбекистон футбол ассоциацияси, унинг ҳудудий бўлинмалари, “Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси” жамоат бирлашмаси, Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ва профессионал футбол клублари қатор солиқларни тўлашдан озод этилади.
Тўлашдан озод этилган солиқлар:
барча турдаги солиқларни (бундан ижтимоий солиқ мустасно);
ўзи жалб қилган чет эл мутахассислари ва футболчиларининг даромадларидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини;
Ўзбекистонга олиб кириладиган, Ўзбекистонда ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган спорт асбоб-ускуналари ва инвентари, трансляция қилиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, инвентарь ва техника, фармакология товарлари, спорт озиқ-овқатлари, футбол (футзал) майдонлари учун сунъий ўтлар, шокпад, гранулалар, махсус елимлар ва махсус профессионал спорт кийим-бошлари, транспорт воситалари, шу жумладан махсус транспорт воситалари учун қўшилган қиймат солиғини.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Янгиликлар лентаси
0