Таълим соҳасида йирик маблағни талон-тарож қилган мансабдорлар суд қилинмоқда

© pexels.com/Towfiqu barbhuiyaСудья болғаси, архив сурат
Судья болғаси, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2023
Oбуна бўлиш
“Класс” лойиҳаси доирасида маблағ ўзлаштирган мансабдорлар суд қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 июл – Sputnik. Ўзбекистонга амалда келмаган ўқитувчилар учун пул ўзлаштирган мансабдорлар аниқланди. Бу ҳақида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкентдаги А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Институт томонидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг “Зўр” (“Класс”) лойиҳаси доирасида 2021-2022 ўқув йили учун ҳудудлардаги мактаб ўқувчиларига рус тилини ўргатиш мақсадида 150 нафар россиялик мутахассис ташрифи режалаштирилган.

"Уларнинг уй ижараси учун “Araks Trade Business” МЧЖ билан 8 млрд 473,4 млн сўмлик шартнома имзоланган ва шартнома косплекс экспертизадан ўтказилмаган", - дейилади хабарда.

Аниқланишича, шартномага мувофиқ, 149 та уй-жой ижараси ва кўрсатилган хизматлар учун ҳақиқатда сарфланган маблағлардан келиб чиқиб, институт томонидан харажат қилинган сумма 4 млрд 858 млн сўмни ташкил этган.
Бироқ 2021 йил сентябрь — 2022 йил июнь ойларида Россиядан амалда келмаган 31 нафар ўқитувчига 4 ойдан 10 ойгача яшамаган ижара уй-жойлари учун 569,4 млн сўм ортиқча пул тўланган.
Шунингдек, уй-жой ижараси ва кўрсатилган хизматлар учун 4 млрд 858 млн сўм тўланиши лозим бўлса-да, институт томонидан 7 млрд 052 млн сўм маблағ ўтказиб берилиши ҳисобига жамиятга 2 млрд 194,2 млн сўм маблағ ортиқча тўлаб берилган ва бу маблағ кейинчалик ўзлаштирилган.
Ҳозирда жамият мансабдорларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозир суд бўлиб ўтмоқда.
Янгиликлар лентаси
0