Трансафғон темир йўл линияси қурилиши бўйича музокараларнинг якуний босқичи кўриб чиқилди

© АО "Узбекистон темир йуллари" Трансафғон темир йўл линияси қурилиши бўйича музокараларнинг якуний босқичи кўриб чиқилди
Трансафғон темир йўл линияси қурилиши бўйича музокараларнинг якуний босқичи кўриб чиқилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2023
Oбуна бўлиш
"Ўзбекистон темир йўллари" делегацияси Покистон ва Афғонистон темир йўл маъмуриятлари билан биргаликда Трансафғон темир йўл линиясини қуриш бўйича музокараларнинг якуний босқичини ўтказмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Трансафғон темир йўл линияси қурилиши бўйича музокараларнинг якуний босқичи ўтказилмоқда. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" хабар берди.
Айни вақтда "Ўзбекистон темир йўллари" делегацияси Покистон ва Афғонистон темир йўл маъмуриятлари билан биргаликда Трансафғон темир йўл линиясини қуриш бўйича музокараларнинг якуний босқичини ўтказмоқда.
“Жорий музокараларда делегациялар лойиҳанинг турли жиҳатларини, жумладан, молиялаштириш механизмлари, қурилиш масалалари, техник тафсилотлар ва амалга ошириш муддатларини муҳокама қилмоқда. Учала томон ҳам ушбу лойиҳага юқори қизиқиш билдириб, ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёр. Муҳим лойиҳани муваффақиятли амалга оширишга имкон берадиган мақбул эчимларни топишга ҳар бир томон интилинмоқда”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, минтақа учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ушбу лойиҳа Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим бўғин ҳисобланади.
Трансафғон темир йўл линияси минтақада транспорт ҳамкорлиги ва ривожланиши учун янги истиқболларни очадиган кенг кўламли лойиҳадир. Афғонистон ҳудуди орқали Ўзбекистон ва Покистон ўртасида тўғридан-тўғри темир йўл қатнови йўлга қўйилиб, янада самарали савдо муносабатларни ва логистикани таъминланади.
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0