https://sputniknews.uz/20230718/shavkat-mirziyoev-jiddaga-etib-keldi-36960230.html
Шавкат Мирзиёев Жиддага етиб келди — фото
Шавкат Мирзиёев Жиддага етиб келди — фото
Sputnik Ўзбекистон
Жидда шаҳрида 18-19 июль кунлари “Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги биринчи саммити бўлиб ўтади.
2023-07-18T21:28+0500
2023-07-18T21:28+0500
2023-07-18T21:32+0500
сиёсат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/12/36960390_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_f223b127bd6801a93bac605e82d1edca.jpg
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Саудия Арабистонига етиб келди. Жидда шаҳрининг халқаро аэропортида Ўзбекистон президентини Макка минтақаси ҳокими ўринбосари шаҳзода Бадр бин Султон Ол Сауд ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.Саммитнинг асосий тадбирлари – “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги давлат раҳбарлари йиғилиши ҳамда икки томонлама музокаралар эртага, 19 июль куни бўлиб ўтади.Жидда шаҳрида 18-19 июль кунлари “Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги биринчи саммити бўлиб ўтади. Унда Саудия Арабистони Подшоҳлиги, Баҳрайн Подшоҳлиги, Қатар Давлати, Кувайт Давлати, Бирлашган Араб Амирликлари, Ўмон Султонлиги, Қозоғистон Республикаси, Қирғиз Республикаси, Тожикистон Республикаси ва Туркманистон раҳбарлари ҳамда кенгашнинг бош котиби иштирок этиши кўзда тутилган.Кун тартибига мувофиқ, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади. Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилади.Саммит доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/12/36960390_10:0:1147:853_1920x0_80_0_0_6776d4e8232e39a23cb293132aaa0cf5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жидда марказий осиё кўрфаз араб давлатлари саммит мирзиёев саудия арабистони
жидда марказий осиё кўрфаз араб давлатлари саммит мирзиёев саудия арабистони
Шавкат Мирзиёев Жиддага етиб келди — фото
21:28 18.07.2023 (янгиланди: 21:32 18.07.2023) Жидда шаҳрида 18-19 июль кунлари “Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги биринчи саммити бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Саудия Арабистонига етиб келди.
Жидда шаҳрининг халқаро аэропортида Ўзбекистон президентини Макка минтақаси ҳокими ўринбосари шаҳзода Бадр бин Султон Ол Сауд ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Саммитнинг асосий тадбирлари – “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги давлат раҳбарлари йиғилиши ҳамда икки томонлама музокаралар эртага, 19 июль куни бўлиб ўтади.
Жидда шаҳрида 18-19 июль кунлари “Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги биринчи саммити бўлиб ўтади.
Унда Саудия Арабистони Подшоҳлиги, Баҳрайн Подшоҳлиги, Қатар Давлати, Кувайт Давлати, Бирлашган Араб Амирликлари, Ўмон Султонлиги, Қозоғистон Республикаси, Қирғиз Республикаси, Тожикистон Республикаси ва Туркманистон раҳбарлари ҳамда кенгашнинг бош котиби иштирок этиши кўзда тутилган.
Кун тартибига мувофиқ, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади. Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилади.
Саммит доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.