Ўзбекистонда 3,9 балли зилзила содир бўлди — эпицентр қаерда?

© AP Photo / DITA ALANGKARAЦифровой сейсмограф, архивное фото
Цифровой сейсмограф, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2023
Oбуна бўлиш
Зилзила эпицентри Тошкентдан 251 км жанубий-шарқда.
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан бугун, 18 июль куни, соат 08:45 да зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.
Эпицентр: Фарғона вилояти, Қувасой шаҳри. Зилзила координаталари: 40,32 градус шимолий кенглик, 71,93 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,9. Чуқурлик 15 км.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 251 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:
Қувасой шаҳрида 3 балл, 5 км.
Фарғона шаҳрида 2-3 балл, 14 км.
Фарғона туманида 2-3 балл, 16 км.
Тошлоқ туманида 2 балл, 23 км.
Қува туманида 2 балл, 24 км.
Марғилон шаҳрида 2 балл, 24 км.
Янгиликлар лентаси
0