Ўзбекистон Ҳалол туризм соҳасида меморандум имзолади — у қандай имкониятлар беради?

© unsplash/Evgeny MatveevБухоро кўчаларидаги туристлар
Бухоро кўчаларидаги туристлар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда Ҳалол туризм соҳасида яқин ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган мемарандум имзоланди.
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Ўзбекистон туризмни ривожлантириш мақсадида Ҳалол сертификатлаштириш бўйича меморандум имзолади. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги хабар берди.
Маданият ва туризм вазирлиги қошидаги “Туризм хизматларини сертификатлаш маркази” ДУК томонидан “World Halal Trust Group” ва “Ҳалол “MAIB” Халқаро сертификатлаштириш маркази” МЧЖ билан Ҳалол туризм соҳасида яқин ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида меморандум имзоланди.
© министерство культуры и туризмаПописан меморандум по халяль-сертификации
Пописан меморандум по халяль-сертификации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2023
Пописан меморандум по халяль-сертификации
Меморандумда Ҳалол туризм учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш, давлатнинг иқтисодий ва маданий ривожланишида ахлоқий меъёрлар ва қоидаларнинг аҳамияти ва муҳимлигини эътиборга олиш назарда тутилган.
Меморандумга биноан томонлар қуйидаги ишларни амалга оширади:
Ҳалол туризм, шу жумладан туризм хизматларини “Ҳалол” сертификатлаш масалалари бўйича қўшма тадқиқотларни ривожлантириш ва бундай тадқиқотларни халқаро, миллий, минтақавий даражаларда ўтказиш усулларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Касбий тайёргарлик бўйича қўшма дастурларни ташкил этиш;
OIC/SMIIC 9:2019 “Ҳалол туризм хизматлари. Умумий талаблар” стандарти талабларига мувофиқлигига меҳмонхона хизматларини сертификатлаш.
Маълумот учун, World Halal Trust Group Ҳалол сертификатлаш хизматларини тақдим этишга ва янги бозорларни очишга ёрдам беради. Бундан ташқари, компаниялар ўз маҳсулотларини бошқа мамлакатларда ва ҳалол маҳсулотлар талаб қилинадиган бозорларда сотишлари мумкин бўлади.
Янгиликлар лентаси
0