Ўзбекистон олмасининг асосий харидорлари ким

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон беш ой ичида еттита давлатга 4,4 минг тонна олма экспорт қилган. Ўзбек олмасининг асосий харидори қайси мамлакатлар?
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон 7 та давлатга қиймати 1,8 млн AҚШ долларига тенг бўлган 4,4 минг тонна олма экспорт қилган.
Олма экспорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 702 тоннага камайган. 2023 йилнинг 5 ойида Ўзбекистон энг кўп олма экспорт қилган давлатлар: Қозоғистон – 2,5 минг тонна, Россия – 764 тонна, Туркманистон – 649 тонна, Қирғиз Р. – 444 тонна, Тожикистон – 125 тонна.
Батафсил Sputnik инфографикасида танишинг.
Янгиликлар лентаси
0