https://sputniknews.uz/20230718/ozbekiston-kinoijodkorlar-bishkek-festival-36934953.html
Ўзбекистонлик киноижодкорлар Бишкекда ўтадиган фестивалда иштирок этади
Ўзбекистонлик киноижодкорлар Бишкекда ўтадиган фестивалда иштирок этади
Sputnik Ўзбекистон
Фестивалда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Россия ва Ўзбекистон кинематографлари қатнашади.
2023-07-18T09:17+0500
2023-07-18T09:17+0500
2023-07-18T09:17+0500
маданият
қирғизистон
бишкек
ўзбекистон
фестивал
фильм
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1318/54/13185485_0:63:1201:738_1920x0_80_0_0_ab9b2196d9b578377ce8d032f79d50c6.jpg
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Бишкекда МДҲ, Болтиқбўйи ва Грузия мамлакатлари XI қисқа метражли фильмлар халқаро кинофестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақдаМДҲ Ижроия қўмитаси хабар берди. 2023 йилда кинофестиваль Чингиз Айтматов таваллудининг 95 йиллигига бағишланади.Кинофорум иккита дастурни ўз ичига олади: халқаро ва миллий, ҳужжатли, анимацион ва экспериментал фильмлар каби жанрлар.Фестиваль ҳакамлар ҳайъатига Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Россия ва Ўзбекистон кинематографларидан 600 дан ортиқ аризалар келиб тушган. Фильмлар МДҲ, Болтиқбўйи ва Грузиянинг таниқли киноижодкорлари томонидан баҳоланади.Маълумот учун, мазкур кинофестивалга 2010 йилда жамоат арбоби, режиссёр, продюсер, Жогорку Кенеш депутати Содиқ Шер-Ниёз асос солган. Фестиваль ўз фаолияти давомида янги ижодий ютуқларни намойиш этиш, ўзаро фикр ва тажриба алмашиш, Ҳамдўстлик мамлакатлари киноижодкорларининг имкониятлари ва қўшма лойиҳаларини муҳокама қилиш учун муҳим майдонга айланди.Тадбир МДҲга аъзо давлатларнинг гуманитар ҳамкорлик бўйича Давлатлараро жамғармаси, Қирғизистон Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлигининг Кинематография бошқармаси, Қирғизистоннинг “Маданий ҳамкорлик фонди” ва “ Айтыш фонди” жамоат ташкилотлари кўмагида ўтказилмоқда.
қирғизистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1318/54/13185485_66:0:1133:800_1920x0_80_0_0_a372613b951ced1f8d9173f0f500a7d0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бишкек ўзбекистон фестиваль мдҳ, болтиқбўйи грузия xi қисқа метражли фильмлар халқаро кинофестиваль
бишкек ўзбекистон фестиваль мдҳ, болтиқбўйи грузия xi қисқа метражли фильмлар халқаро кинофестиваль
Ўзбекистонлик киноижодкорлар Бишкекда ўтадиган фестивалда иштирок этади
Фестивалда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Россия ва Ўзбекистон кинематографлари қатнашади.
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Бишкекда МДҲ, Болтиқбўйи ва Грузия мамлакатлари XI қисқа метражли фильмлар халқаро кинофестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақдаМДҲ Ижроия қўмитаси
хабар берди. 2023 йилда кинофестиваль Чингиз Айтматов таваллудининг 95 йиллигига бағишланади.
Кинофорум иккита дастурни ўз ичига олади: халқаро ва миллий, ҳужжатли, анимацион ва экспериментал фильмлар каби жанрлар.
Фестиваль ҳакамлар ҳайъатига Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Россия ва Ўзбекистон кинематографларидан 600 дан ортиқ аризалар келиб тушган. Фильмлар МДҲ, Болтиқбўйи ва Грузиянинг таниқли киноижодкорлари томонидан баҳоланади.
Маълумот учун, мазкур кинофестивалга 2010 йилда жамоат арбоби, режиссёр, продюсер, Жогорку Кенеш депутати Содиқ Шер-Ниёз асос солган. Фестиваль ўз фаолияти давомида янги ижодий ютуқларни намойиш этиш, ўзаро фикр ва тажриба алмашиш, Ҳамдўстлик мамлакатлари киноижодкорларининг имкониятлари ва қўшма лойиҳаларини муҳокама қилиш учун муҳим майдонга айланди.
Тадбир МДҲга аъзо давлатларнинг гуманитар ҳамкорлик бўйича Давлатлараро жамғармаси, Қирғизистон Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлигининг Кинематография бошқармаси, Қирғизистоннинг “Маданий ҳамкорлик фонди” ва “ Айтыш фонди” жамоат ташкилотлари кўмагида ўтказилмоқда.