Бухорода экология инспекторига ўқ узган браконьерларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

© Пресс-служба Генеральной прокуратуры УзбекистанаГенеральная прокуратура Узбекистана
Генеральная прокуратура Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2023
Oбуна бўлиш
Қоровулбозор тумани прокуратураси томонидан браконьерларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Бухорода экология инспекторига ўқ узган браконьерларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида 13 июль куни 2 нафар фуқаро ов қилиш қоидаларини қасддан бузиб, Ўзбекистон Қизил китобига қиритилган “Жайрон” кийикларини овлаётган вақтида уларни тўхтатмоқчи бўлган экология бўлими ходимига ов милтиғидан ўқ узиб тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан браконьерларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
“Қоровулбозор тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25, 202 (Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) ва 219 (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди”, дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, жиноят иши тергови устидан прокурор назорати ўргатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қоровулбозор туманида ноқонуний ов қилаётган браконьер экология инспектори Мирали Ҳожиевга ўқ узиб, унинг қўлидан ярадор қилгани маълум қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0