https://sputniknews.uz/20230717/turkiya-bmt-rossiya-don-kelishuvi-36913598.html
Туркия ва БМТ Россияни дон битимини узайтиришга кўндиришга уринмоқда – ОАВ
Туркия ва БМТ Россияни дон битимини узайтиришга кўндиришга уринмоқда – ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Ўтган йил 22 июлда Россия, Туркия, Украина ва БМТ вакиллари томонидан имзоланган Қора денгиз ташаббуси Украина дон ва озиқ-овқат маҳсулотларини, шунингдек, Қора денгиз орқали учта портдан, жумладан Одессадан ўғитларни экспорт қилишни назарда тутади.
2023-07-17T11:02+0500
2023-07-17T11:02+0500
2023-07-17T11:02+0500
дунёда
россия
туркия
дон битими
украина
одесса
буғдой
озиқ-овқат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/13/34075397_0:321:3072:2048_1920x0_80_0_0_280d297d52aed7ab1c15052df9e2d300.jpg
ТОШКЕНТ, 17 июл – Sputnik. Туркия ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Россияни дон битими бўйича муддатни узайтиришга кўндирмоқчи. Битим муддати бугун, 17 июль куни, тугайди, дея ёзмоқда Туркиянинг "Aydınlık" нашри ўз манбаларига таяниб.Туркия битим битимини 17 июлдан кейин узайтириш учун барча саъй-ҳаракатларни қилмоқда, Анқара эса ижобий натижа кутмоқда, дейди вице-президент Жевдет Йилмаз.Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин жанубий африкалик ҳамкасби Кирил Рамафоса билан суҳбатда Россия озиқ-овқат ва ўғитларини экспорт қилиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича мажбуриятлар бажарилмаганини маълум қилганди. Суҳбат чоғида Путин келишувдан кўзланган асосий мақсад, яъни муҳтож давлатларга, жумладан, Африка қитъасига дон етказиб бериш амалга оширилмаганини таъкидлади.Июн ойи бошида Европа Иттифоқи Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Иттифоқнинг бир қатор мамлакатларига импорт қилиш бўйича чекловларни 15 сентябргача узайтирди. Маълум қилинишича, қарорга кўра, маҳсулотларнинг эркин муомаласига Болгария, Венгрия, Польша, Руминия ва Словакиядан ташқари фақат Европа Иттифоқига аъзо давлатларда рухсат берилган. Гап буғдой, маккажўхори ва кунгабоқар уруғи ҳақида кетмоқда. Март ойи охирида қатор Европа Иттифоқи давлатларининг бош вазирлари Украинадан ғалла оқими туфайли юзага келган инқирозга аралашиш илтимоси билан Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйенга мурожаат қилишди.Ўтган йил 22 июлда Россия, Туркия, Украина ва БМТ вакиллари томонидан имзоланган Қора денгиз ташаббуси Украина дон ва озиқ-овқат маҳсулотларини, шунингдек, Қора денгиз орқали учта портдан, жумладан, Одессадан ўғитларни экспорт қилишни назарда тутади. Кема ҳаракатини мувофиқлаштириш билан Истанбулдаги Қўшма мувофиқлаштириш маркази шуғулланади. Путиннинг таъкидлашича, Ғарб Украина донининг кўп қисмини муҳтож Африка давлатларига эмас, балки ўз давлатларига экспорт қилади. Дон ташаббуси пакетли битимнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Иккинчи қисм - уч йилга мўлжалланган Россия-БМТ меморандуми Россиянинг озиқ-овқат ва ўғитлар экспортини блокдан чиқаришни назарда тутади, асосий вазифалар қаторида “Россельхозбанк”ни SWIFT тизимига қайта улаш, қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб беришни қайта тиклаш, эҳтиёт қисмлар ва хизматлар, Тольятти-Одесса аммиак қувурини тиклаш ва бошқа бир қатор тадбирлар ҳам бор. Россия томони вакиллари таъкидлаганидек, пакетли келишувнинг ушбу қисми ҳозирча бажарилмаган.
https://sputniknews.uz/20230518/rossiya-don-bitimini-songgi-bor-uzaytirdi-35081806.html
туркия
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/13/34075397_108:0:2839:2048_1920x0_80_0_0_9d92630d434e14ac8c926cf76267190e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туркия бмт россия дон келишуви дон битими украина
туркия бмт россия дон келишуви дон битими украина
Туркия ва БМТ Россияни дон битимини узайтиришга кўндиришга уринмоқда – ОАВ
Россия дон битими доирасида Россияга оид қисмлари ҳанузгача амалга оширилмаганини таъкидлаб келади.
ТОШКЕНТ, 17 июл – Sputnik. Туркия ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Россияни дон битими бўйича муддатни узайтиришга кўндирмоқчи. Битим муддати бугун, 17 июль куни, тугайди, дея ёзмоқда Туркиянинг "Aydınlık" нашри ўз манбаларига таяниб.
Туркия битим битимини 17 июлдан кейин узайтириш учун барча саъй-ҳаракатларни қилмоқда, Анқара эса ижобий натижа кутмоқда, дейди вице-президент Жевдет Йилмаз.
“Россия бир неча бор келишув доирасидаги “барча ҳал қилинмаган масалалар” ҳал этилмаса, келишувни бекор қилишини айтган. Туркия ва БМТ Россияни ўтган йилнинг май ойида эришилган ва икки ойга узайтирилган келишувни узайтиришга ишонтиришга ҳаракат қилмоқда”, - дея ёзмоқда нашр. Ундан РИА Новости иқтибос келтирган.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин жанубий африкалик ҳамкасби Кирил Рамафоса билан суҳбатда Россия озиқ-овқат ва ўғитларини экспорт қилиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича мажбуриятлар бажарилмаганини маълум қилганди. Суҳбат чоғида Путин келишувдан кўзланган асосий мақсад, яъни муҳтож давлатларга, жумладан, Африка қитъасига дон етказиб бериш амалга оширилмаганини таъкидлади.
Июн ойи бошида Европа Иттифоқи Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Иттифоқнинг бир қатор мамлакатларига импорт қилиш бўйича чекловларни 15 сентябргача узайтирди. Маълум қилинишича, қарорга кўра, маҳсулотларнинг эркин муомаласига Болгария, Венгрия, Польша, Руминия ва Словакиядан ташқари фақат Европа Иттифоқига аъзо давлатларда рухсат берилган. Гап буғдой, маккажўхори ва кунгабоқар уруғи ҳақида кетмоқда. Март ойи охирида қатор Европа Иттифоқи давлатларининг бош вазирлари Украинадан ғалла оқими туфайли юзага келган инқирозга аралашиш илтимоси билан Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйенга мурожаат қилишди.
Ўтган йил 22 июлда Россия, Туркия, Украина ва БМТ вакиллари томонидан имзоланган Қора денгиз ташаббуси Украина дон ва озиқ-овқат маҳсулотларини, шунингдек, Қора денгиз орқали учта портдан, жумладан, Одессадан ўғитларни экспорт қилишни назарда тутади. Кема ҳаракатини мувофиқлаштириш билан Истанбулдаги Қўшма мувофиқлаштириш маркази шуғулланади. Путиннинг таъкидлашича, Ғарб Украина донининг кўп қисмини муҳтож Африка давлатларига эмас, балки ўз давлатларига экспорт қилади. Дон ташаббуси пакетли битимнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Иккинчи қисм - уч йилга мўлжалланган Россия-БМТ меморандуми Россиянинг озиқ-овқат ва ўғитлар экспортини блокдан чиқаришни назарда тутади, асосий вазифалар қаторида “Россельхозбанк”ни SWIFT тизимига қайта улаш, қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб беришни қайта тиклаш, эҳтиёт қисмлар ва хизматлар, Тольятти-Одесса аммиак қувурини тиклаш ва бошқа бир қатор тадбирлар ҳам бор. Россия томони вакиллари таъкидлаганидек, пакетли келишувнинг ушбу қисми ҳозирча бажарилмаган.