Қуёшда учта кучли чақнаш юз берди

© Foto : GSFC/Solar Dynamics ObservatoryҚуёшдаги чақнаш
Қуёшдаги чақнаш - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.07.2023
Oбуна бўлиш
Якшанба куни Қуёшда учта кучли чақнаш содир бўлди, яна кучлироқ бўлиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Академик Э.К.Федоров номидаги Амалий геофизика институти сайти хабарига кўра, 16 июл куни Қуёшда учта кучли чақнаш содир бўлди. РИА Новости хабарига асосан.
Улардан бирида радиоалоқадаги узилишлар кузатилди.

Москва вақти билан 11:26 да 3372 (Н21Е30) қуёш доғлари гуруҳидаги рентген диапазонида 14 дақиқа давом этган М1.1 чақнаш қайд этилди. Чақнаш вақтида юқори частотали радиоалоқадаги узилиш билан бирга бўлди, - дейилади хабарда.

Москва вақти билан соат 18.08 ва 20.46 да яна иккита М1.8 ва М4.0 чақнаш содир бўлди.
16-17 июл кунлари учун космик об-ҳаво прогнозига кўра, "Х тоифадаги чақнашлар, шу жумладан протонли чақнашлари мумкин". КВ-радиоалоқа шароитлари ёмонлашиши ҳам кутилмоқда.
Қуёш чақнашлари Ерда магнит бўронларини келтириб чиқариши мумкин, бу эса ўз навбатида энергия тизимларининг бузилишига олиб келади, шунингдек, қушлар ва ҳайвонларнинг миграция йўлларига таъсир қилади. Бундан ташқари, кучли бўронлар қисқа тўлқинли алоқа ва навигация тизимларининг ишламай қолишига, шунингдек, саноат тармоқларида қувватнинг кескин кўтарилишига олиб келади.
Янгиликлар лентаси
0