https://sputniknews.uz/20230717/qrim-koprigi-qanday-shikatslangan-36919639.html
Қрим кўприги қандай шикастланган — видео
Қрим кўприги қандай шикастланган — видео
Sputnik Ўзбекистон
Ўтган йилги терактда Қрим кўприкнинг устунлар орасида жойлашган иккита бўлаги қулаб тушган эди.
2023-07-17T15:32+0500
2023-07-17T15:32+0500
2023-07-17T15:32+0500
россия
украина
қрим
кўприк
теракт
сбу
видео
мултимедиа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/11/36918850_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_0a2d6899cb423a88600a8a8ca35e0211.jpg
ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Бугун тунги соат 3 лар атрофида Қрим кўпригига иккита учувчисиз аппарат ҳужум қилди. Ҳужум оқибатида кўприкнинг бир қисми шикастланган ва айни дамда унда автомобил ҳаракати тўхтатилган. Қрим раҳбари Аксёновнинг маълум қилишига кўра, Қрим кўпригининг 145-устуни яқинидаги бўлаги шикастланган. "Қрим 24" телеканали тарқатган видеолавҳаларга кўра, кўприкнинг бир қисми чўккан. Россия Тергов қўмитаси ушбу ҳодисани теракт деб баҳолади. Ҳодиса оқибатида Белгород вилоятидан бўлган бир эркак ва бир аёл ҳалок бўлди, уларнинг қизи эса ўртача оғирликдаги тан жароҳати олган.Ҳолат юзасидан “Террорчилик ҳаракати” моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Россия Федерацияси Тергов қўмитаси "Украина махсус хизматлари ва қуролли тузилмалари орасидан" ташкилотчилар ва ижрочиларни аниқлайди. Айни дамда мутахассислар портлаш содир бўлган жойда ашёвий далилларни тўпламоқда. Украина махсус хизмати Қрим кўпригига ҳужум уюштирилганини деярли тан олди. Украина Олий Радаси эса бу ишни уюштирганларга давлат мукофотини беришни таклиф қилди.Эслатиб ўтамиз, бу Қрим кўпригига уюштирилган иккинчи ҳужум бўлади. Ўтган йилнинг октябрь ойида Украина махсус хизматлари кўприкда портлаш уюштирган эди. Ўшанда кўприкнинг устунлар орасида жойлашган иккита бўлаги қулаб тушган ва тўрт нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган эди. Бу сафар бир бўлаги синган.
украина
қрим
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Сбор обломков и осмотр места ЧП: работа следователей на Крымском мосту
Sputnik Ўзбекистон
Сбор обломков и осмотр места ЧП: работа следователей на Крымском мосту
2023-07-17T15:32+0500
true
PT0M26S
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/11/36918850_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_0c0dc44a60fa69b5a61583743b8e34e4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
теракт қрим кўприк украина махсус кучлар
теракт қрим кўприк украина махсус кучлар
Қрим кўприги қандай шикастланган — видео
Украина махсус кучлари томонидан Қрим кўпригига бугун тунда уюштирилган ҳужум тафсилотлари.
ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Бугун тунги соат 3 лар атрофида Қрим кўпригига иккита учувчисиз аппарат ҳужум қилди. Ҳужум оқибатида кўприкнинг бир қисми шикастланган ва айни дамда унда автомобил ҳаракати тўхтатилган.
Қрим раҳбари Аксёновнинг маълум қилишига кўра, Қрим кўпригининг 145-устуни яқинидаги бўлаги шикастланган. "Қрим 24" телеканали тарқатган видеолавҳаларга кўра, кўприкнинг бир қисми чўккан.
Россия Транспорт вазирлиги маълумотларига кўра, кўприк устунларига шикаст етмаган, шунингдек, кўприкнинг темирйўл қисмига ҳам зарар етмаган. Айни дамда ундан поездлар ҳаракати қайта тикланган. Ҳайдовчиларга янги ҳудудлар орқали айланма йўлни босиб ўтиш тавсия этилади. Паром хизмати ишламоқда.
Россия Тергов қўмитаси ушбу ҳодисани теракт деб баҳолади. Ҳодиса оқибатида Белгород вилоятидан бўлган бир эркак ва бир аёл ҳалок бўлди, уларнинг қизи эса ўртача оғирликдаги тан жароҳати олган.
Ҳолат юзасидан “Террорчилик ҳаракати” моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Россия Федерацияси Тергов қўмитаси "Украина махсус хизматлари ва қуролли тузилмалари орасидан" ташкилотчилар ва ижрочиларни аниқлайди. Айни дамда мутахассислар портлаш содир бўлган жойда ашёвий далилларни тўпламоқда.
Украина махсус хизмати Қрим кўпригига ҳужум уюштирилганини деярли тан олди. Украина Олий Радаси эса бу ишни уюштирганларга давлат мукофотини беришни таклиф қилди.
Эслатиб ўтамиз, бу Қрим кўпригига уюштирилган иккинчи ҳужум бўлади. Ўтган йилнинг октябрь ойида Украина махсус хизматлари кўприкда портлаш уюштирган эди. Ўшанда кўприкнинг устунлар орасида жойлашган иккита бўлаги қулаб тушган ва тўрт нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган эди. Бу сафар бир бўлаги синган.