Ўзбек гилосининг асосий харидорлари

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон беш ой ичида 32,8 минг тонна гилос экспорт қилган. Ўзбек мевасининг асосий харидори қайси мамлакатлар?
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-май ойларида қиймати 38,9 млн долларга тенг бўлган 32,8 минг тонна гилос экспорт қилган.
Гилос экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 14,4 минг тоннага ошган.
Ўзбек гилоси энг кўп Россияга (19,8 минг тонна) сотилган. Қўшни мамлакатлардан Қозоғистон 6,4 минг тонна, Қирғизистон эса 6,1 минг тонна харид қилган.
Асосий харидорлар билан Sputnik инфографикасида батафсил танишинг.
Янгиликлар лентаси
0