https://sputniknews.uz/20230717/aqsh-qrim-koprigini-songgi-oyda-ikki-marta-suratga-olgani-malum-boldi-36926986.html
АҚШ Қрим кўпригини сўнгги ойда икки марта суратга олгани маълум бўлди
АҚШ Қрим кўпригини сўнгги ойда икки марта суратга олгани маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 17 июл – Sputnik. Американинг WorldView-2 тижорат компаниясининг веб-сайтидаги маълумотларга кўра, мазкур компаниянинг Maxar сунъий йўлдоши Қрим... 17.07.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-07-17T18:29+0500
2023-07-17T18:29+0500
2023-07-17T18:29+0500
қрим
россия
украина
ғарб
учувчисиз қурилма
ҳужум
кўприк
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1446/58/14465804_0:0:3289:1850_1920x0_80_0_0_f3e1f31965b1cf952665b60bf5fa42f7.jpg
ТОШКЕНТ, 17 июл – Sputnik. Американинг WorldView-2 тижорат компаниясининг веб-сайтидаги маълумотларга кўра, мазкур компаниянинг Maxar сунъий йўлдоши Қрим кўпригини ўтган ойда, жумладан ўтган ҳафтада икки марта суратга олган.Порталда ҳудуд харитаси нашр қилинган, суратларнинг ўзи 20 июнь ва 12 июль кунларига тегишли.АҚШ ва Украина УҚК эҳтиёжлари учун Америка сунъий йўлдошларидан маълумотларни тақдим этиш бўйича ҳамкорлик қилаётганини бир неча бор таъкидлаган. Вашингтон ҳам бу хизматларни Киев режимига кўрсатилаётган сўнгги ҳарбий ёрдам тўпламига киритган.Қрим кўпригида фавқулодда ҳолатДушанба куни эрталаб Қрим раҳбари Сергей Аксенов Керч бўғози орқали ўтган кўприкда фавқулодда ҳолат эълон қилди. Йўл қисми бузилганлиги сабабли транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилди.Ҳодиса оқибатида Белгород вилоятида яшовчи эр-хотин ҳалок бўлди. Уларнинг вояга этмаган қизи яраланган. Қизнинг аҳволи ўртача оғирликда.Миллий антитеррор қўмитаси содир бўлган воқеада икки ер усти дронлари ёрдамида ҳужумни амалга оширган украиналик жангчиларни айбладмоқда. Тергов қўмитаси томонидан “террорчилик ҳаракати” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.Россия ТИВда таъкидланганидек, агар тергов жараёнида кўприкка ҳужум қилган дронлар хориждан эканлиги келиб чиқса, шунингдек, ушбу операцияни ҳомийлик қилиш ва амалга оширишда Ғарб давлатларининг иштироки исботланса, бу уларнинг Киев режимининг террорчилик фаолиятига шериклигини тасдиқлайди.Ўз навбатида, Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин Қрим кўпригига ҳужум дон хавфсизлиги йўлаги ҳимояси остида амалга оширилган бўлиши мумкинлигини айтди.
қрим
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1446/58/14465804_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_e4f3d88d1ff97d05f8beb3b2b41bd671.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қрим, россия, украина, ғарб, учувчисиз қурилма, ҳужум, кўприк
қрим, россия, украина, ғарб, учувчисиз қурилма, ҳужум, кўприк
ТОШКЕНТ, 17 июл – Sputnik. Американинг WorldView-2 тижорат компаниясининг веб-сайтидаги маълумотларга кўра, мазкур компаниянинг Maxar сунъий йўлдоши Қрим кўпригини ўтган ойда, жумладан ўтган ҳафтада икки марта суратга олган.
Порталда ҳудуд харитаси нашр қилинган, суратларнинг ўзи 20 июнь ва 12 июль кунларига тегишли.
АҚШ ва Украина УҚК эҳтиёжлари учун Америка сунъий йўлдошларидан маълумотларни тақдим этиш бўйича ҳамкорлик қилаётганини бир неча бор таъкидлаган. Вашингтон ҳам бу хизматларни Киев режимига кўрсатилаётган сўнгги ҳарбий ёрдам тўпламига киритган.
Қрим кўпригида фавқулодда ҳолат
Душанба куни эрталаб Қрим раҳбари Сергей Аксенов Керч бўғози орқали ўтган кўприкда фавқулодда ҳолат эълон қилди. Йўл қисми бузилганлиги сабабли транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
Ҳодиса оқибатида Белгород вилоятида яшовчи эр-хотин ҳалок бўлди. Уларнинг вояга этмаган қизи яраланган. Қизнинг аҳволи ўртача оғирликда.
Миллий антитеррор қўмитаси содир бўлган воқеада икки ер усти дронлари ёрдамида ҳужумни амалга оширган украиналик жангчиларни айбладмоқда. Тергов қўмитаси томонидан “террорчилик ҳаракати” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Россия ТИВда таъкидланганидек, агар тергов жараёнида кўприкка ҳужум қилган дронлар хориждан эканлиги келиб чиқса, шунингдек, ушбу операцияни ҳомийлик қилиш ва амалга оширишда Ғарб давлатларининг иштироки исботланса, бу уларнинг Киев режимининг террорчилик фаолиятига шериклигини тасдиқлайди.
Ўз навбатида, Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин Қрим кўпригига ҳужум дон хавфсизлиги йўлаги ҳимояси остида амалга оширилган бўлиши мумкинлигини айтди.