https://sputniknews.uz/20230716/qoraqalpogiston-madaniyatni-qollab-quvvatlash-jamgarmasi-36904921.html
Қорақалпоғистонда Маданиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди
Қорақалпоғистонда Маданиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди
Sputnik Ўзбекистон
Жамғарманинг асосий вазифалари маданият ва санъат соҳаси вакиллари, иқтидорли ижодкорларни, айниқса, ёшларни моддий қўллаб-қувватлаш, оғир иқтисодий вазиятга тушиб қолган, ижтимоий ҳимояга муҳтож маданият ва санъат ходимларини аниқлаш, уларга манзилли ижтимоий ва моддий ёрдам кўрсатиш тадбирларини ташкил этиш ҳамда молиялаштириш бўлади.
2023-07-16T17:19+0500
2023-07-16T17:19+0500
2023-07-16T17:19+0500
маданият
жамият
қорақалпоғистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/0d/35939873_157:396:2484:1705_1920x0_80_0_0_66e6fa5b1cafbb9c4a9cc06baf49e1c7.jpg
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Президентнинг 10 июлдаги “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши ҳузурида Маданиятни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги 219-сон қарори қабул қилинди, дея хабар берди Norma.uz.Жамғарманинг асосий вазифалари маданият ва санъат соҳаси вакиллари, иқтидорли ижодкорларни, айниқса, ёшларни моддий қўллаб-қувватлаш, оғир иқтисодий вазиятга тушиб қолган, ижтимоий ҳимояга муҳтож маданият ва санъат ходимларини аниқлаш, уларга манзилли ижтимоий ва моддий ёрдам кўрсатиш тадбирларини ташкил этиш ҳамда молиялаштириш бўлади.Шунингдек, у маданият ва санъат ташкилотлари фаолиятини моддий қўллаб-қувватлайди, ижодкорлар, ижодий ва бадиий жамоаларнинг маҳаллий ва хорижий гастроль сафарларини ташкил этади.Қорақалпоғистон Республикаси туман (шаҳар)ларининг маҳаллий бюджетларида шаклланган қўшимча манбалар ҳисобидан ҳар чоракда ажратиладиган маблағлар, халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ҳамда техник кўмак маблағлари жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари бўлади.Бундан ташқари, давлат-хусусий шериклик асосида олинадиган даромадларнинг тақсимланишидан тушадиган маблағлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар жамғарма манбалари ҳисобланади.Маданият ва туризм вазирлиги жамғармага Ўзбекистон бюджетидан 2023 йил учун Маданият ва туризм вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан 20 млрд сўм ажратади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/0d/35939873_293:400:2319:1920_1920x0_80_0_0_1e27591ea6193245511959582e372603.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қорақалпоғистон маданиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси
қорақалпоғистон маданиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси
Қорақалпоғистонда Маданиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди
Маданият ва санъат соҳаси вакиллари, иқтидорли ижодкорларни, айниқса, ёшларни моддий қўллаб-қувватлаш жамғарманинг асосий вазифаларидан бири.
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Президентнинг 10 июлдаги “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши ҳузурида Маданиятни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги 219-сон қарори қабул қилинди, дея
хабар берди Norma.uz.
Жамғарманинг асосий вазифалари маданият ва санъат соҳаси вакиллари, иқтидорли ижодкорларни, айниқса, ёшларни моддий қўллаб-қувватлаш, оғир иқтисодий вазиятга тушиб қолган, ижтимоий ҳимояга муҳтож маданият ва санъат ходимларини аниқлаш, уларга манзилли ижтимоий ва моддий ёрдам кўрсатиш тадбирларини ташкил этиш ҳамда молиялаштириш бўлади.
Шунингдек, у маданият ва санъат ташкилотлари фаолиятини моддий қўллаб-қувватлайди, ижодкорлар, ижодий ва бадиий жамоаларнинг маҳаллий ва хорижий гастроль сафарларини ташкил этади.
Қорақалпоғистон Республикаси туман (шаҳар)ларининг маҳаллий бюджетларида шаклланган қўшимча манбалар ҳисобидан ҳар чоракда ажратиладиган маблағлар, халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ҳамда техник кўмак маблағлари жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари бўлади.
Бундан ташқари, давлат-хусусий шериклик асосида олинадиган даромадларнинг тақсимланишидан тушадиган маблағлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар жамғарма манбалари ҳисобланади.
Маданият ва туризм вазирлиги жамғармага Ўзбекистон бюджетидан 2023 йил учун Маданият ва туризм вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан 20 млрд сўм ажратади.