Ўзбекистон бодринг экспортини оширди – асосий харидор давлатлар

© Sputnik / Екатерина ЛызловаБодринг, архив сурат
Бодринг, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон йил бошидан буён ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 148 тонна кўпроқ бодринг сотган.
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-май ойларида хорижга қиймати 4,3 миллон долларга тенг бўлган 6,3 минг тонна бодринг экспорт қилган. Бундан Статистика агентлиги маълумотларига дарак бермоқда.
Бодринг экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 148 тоннага ошган.
5 ой давомида Ўзбекистон бодрингини энг кўп Қозоғистон (2,6 минг тонна), Россия (1,9 минг тонна) ва Қирғизистон (1,5 минг тонна) харид қилган
Бундан ташқари, Беларусга 64 тонна, Тожикистонга эса 55 тонна жўнатилган.
Янгиликлар лентаси
0