Зойир Мирзаев Бўстонлиқ тумани учун 31 млрд сўм ажратди — у нималарга сарфланади?

© Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматиБўстонлиқ тумани
Бўстонлиқ тумани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2023
Oбуна бўлиш
Тошкент вилояти ҳокими тумандаги бир қатор маҳаллалар учун жами 31 млрд 180 млн сўм пул маблағлари ажратди.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш учун 31 млрддан ортиқ маблағлар ажратилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг ташаббуси билан тумандаги бир қатор маҳаллаларда амалга ошириладиган ишлар учун жами 31 млрд 180 млн сўм пул маблағлари йўналтирилмоқда.
Маблағ қуйилагиларга сарфланади:
ичимлик суви ва ички йўлларни таъмирлаш;
янги электр энергияси тармоқларини тортиш;
янги трансформатор пунктини қуриш.
Қайд этилишича, маблағнинг 21,5 млрд сўми 40 км ички йўлларни таъмирлашга (асфалтлаштириш) сарфланади.
Шунингдек, 2,1 км узунликдаги ичимлик суви тармоғини тортишга 5,0 млрд сўм ҳамда 31,3 км электр тармоғини тортиш ва 16 дона трансформатор пунктини қуришга 4,6 млрд сўм ишлатилади.
Янгиликлар лентаси
0