https://sputniknews.uz/20230715/toshkent-shahar-hokimligi-paxtakor-futbol-klubi-7-mlrd-som-36896511.html
Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Пахтакор" футбол клубига 7 млрд сўм ажратди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Пахтакор" футбол клубига 7 млрд сўм ажратди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори билан клуб фаолияти учун зарур маблағ ажратилди.
2023-07-15T16:43+0500
2023-07-15T16:43+0500
2023-07-15T16:43+0500
спорт
ўзбекистон
тошкент
ҳокимият
футбол
пахтакор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/0f/29991227_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_eae52b346f88c35e7f7c6a4efa821bcd.jpg
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Пахтакор” футбол клубига 7 млрд сўм ажратди. Бу ҳақда ҳокимнинг 433-14-0-Қ23 сонли қарори қабул қилинди.Айтилишича, Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Пахтакор” ФК МЧЖнинг таъсисчиси ва бош ҳомийси ҳисобланади. Бу эса клубнинг харажатлари асосан шаҳар ҳокимлиги маҳаллий бюджет даромадларининг орттирилган қисмидан қоплаб берилишини англатади.Шунга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори билан клуб фаолияти учун зарур маблағ ажратилган.Айни кунда “Пахтакор” ФК МЧЖда 334 нафар ходими бор. Уларнинг 200 га яқини спортчилар бўлиб, булар – асосий таркиб, аёллар, ёшлар, футзал ҳамда уларнинг турли ёшдаги жамоалари ҳамда мураббийлардир.Жамиятнинг қолган аъзолари эса ОФК ва ЎФА регламенти асосида ишловчи хизматчилардир. “Пахтакор” ФКнинг академиясида эса 300 дан ортиқ ёшлар таълим олаётган бўлиб, уларнинг мураббийлари ҳам МЧЖ ходимлари саналади.Ушбу жамоанинг меҳнат ҳақи, балансдаги 2 та база, 8 та стадионни сақлаш, футболчиларни витаминлар билан таъминлаш, зарур техник жиҳозлар хариди, вилоятлардаги ва чет эллардаги сафарлар харажатларининг барчаси таъсисчи, бош ва бошқа ҳомийлар зиммасидадир.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/0f/29991227_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_1ed78adc4631dcaf044b44e073ea0d9f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент шаҳар ҳокимлиги қарор "пахтакор" футбол клуби 7 млрд сўм
тошкент шаҳар ҳокимлиги қарор "пахтакор" футбол клуби 7 млрд сўм
Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Пахтакор" футбол клубига 7 млрд сўм ажратди
Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори билан клуб фаолияти учун зарур маблағ ажратилди.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Пахтакор” футбол клубига 7 млрд сўм ажратди. Бу ҳақда ҳокимнинг
433-14-0-Қ23 сонли қарори қабул қилинди.
Айтилишича, Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Пахтакор” ФК МЧЖнинг таъсисчиси ва бош ҳомийси ҳисобланади. Бу эса клубнинг харажатлари асосан шаҳар ҳокимлиги маҳаллий бюджет даромадларининг орттирилган қисмидан қоплаб берилишини англатади.
“Пахтакор” ФК МЧЖ раҳбариятиннинг Тошкент шаҳар ҳокимлигига 13 июль куни юборилган хатида 2023 йилнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, коммунал тўловлар ва ўйин ўтказиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун клубга 7 млрд сўм маблағ ажратилиши сўралган”, дейилади хабарда.
Шунга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори билан клуб фаолияти учун зарур маблағ ажратилган.
Хабарда бу маблағ футболни ривожлантиришга қаратилганлиги, уни кимгадир тегишли тизимни молиялаштириш деган талқин ноўрин эканлиги айтилган.
Айни кунда “Пахтакор” ФК МЧЖда 334 нафар ходими бор. Уларнинг 200 га яқини спортчилар бўлиб, булар – асосий таркиб, аёллар, ёшлар, футзал ҳамда уларнинг турли ёшдаги жамоалари ҳамда мураббийлардир.
Жамиятнинг қолган аъзолари эса ОФК ва ЎФА регламенти асосида ишловчи хизматчилардир. “Пахтакор” ФКнинг академиясида эса 300 дан ортиқ ёшлар таълим олаётган бўлиб, уларнинг мураббийлари ҳам МЧЖ ходимлари саналади.
Ушбу жамоанинг меҳнат ҳақи, балансдаги 2 та база, 8 та стадионни сақлаш, футболчиларни витаминлар билан таъминлаш, зарур техник жиҳозлар хариди, вилоятлардаги ва чет эллардаги сафарлар харажатларининг барчаси таъсисчи, бош ва бошқа ҳомийлар зиммасидадир.