Россия Жануби-Шарқий Осиёдаги дипломатик иштирокини кенгайтиради — Лавров

© МИД РоссииРоссия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2023
Oбуна бўлиш
Россия Жануби-Шарқий Осиёдаги дипломатик иштирокини кенгайтиришни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Россия Жануби-Шарқий Осиёдаги дипломатик иштирокини кенгайтиради. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Бугун Россия Федерациясининг Пхукетдаги Бош консуллигининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
“Россиянинг Пхукетдаги доимий консуллигининг бугунги очилиш маросими жуда муҳим қадамдир, аммо сизни ишонтириб айтаманки, бу Россиянинг Жануби-Шарқий Осиёдаги дипломатик иштирокини кенгайтиришдаги охирги қадам эмас”, деди Лавров.
Унинг қўшимча қилишича, минтақанинг бошқа дўст давлатларида қўшимча дипломатик ваколатхоналар очиш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0