Ўзбекистонлик спортчилар Осиё чемпионатида 18 та медални қўлга киритишди — улар кимлар?

© НОК УзбекистанаЎзбекистонлик спортчилар спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида 18 та медални қўлга киритишди.
Ўзбекистонлик спортчилар спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида 18 та медални қўлга киритишди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2023
Oбуна бўлиш
Иорданиянинг Амман шаҳрида спорт курашлари бўйича U-15 ва U-20 ёш тоифаларида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик спортчилар спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида 18 та медални қўлга киритишди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Иорданиянинг Амман шаҳрида спорт курашлари бўйича U-15 ва U-20 ёш тоифаларида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Айни пайтгача 15 ёшгача бўлган кадетлар баҳси якунига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 1 та олтин, 6 та кумуш ва 11 та бронза медалларини қўлга киритишди.
Кадетлар тоифасида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар:
Олтин медаль:
-48 кг: Улуғбек Рашидов (эркин кураш).
Кумуш медаль:
-38 кг: Жаҳонгир Тўлқинов (эркин кураш);
-85 кг: Беҳруз Баҳодиров (эркин кураш);
-52 кг: Овездурди Сапармуратов (юнон-рум кураши);
-39 кг: Шоҳиста Шоназарова (қизлар кураши);
-54 кг: Муниса Мингяшарова (қизлар кураши);
-66 кг: Муҳайё Раҳимжонова (қизлар кураши).
Бронза медаль:
-62 кг: Фарруҳбек Жуманазаров (эркин кураш);
-68 кг: Жафар Жалилов (эркин кураш);
-75 кг: Бунёд Руфатов (эркин кураш);
-38 кг: Абдушукур Нургелдиев (юнон-рум кураши);
-41 кг: Аббос Омонбоев (юнон-рум кураши);
-48 кг: Шоҳжаҳон Эшмирзаев (юнон-рум кураши);
-57 кг: Азизбек Барликбаев (юнон-рум кураши);
-62 кг: Оғабек Аскаралиев (юнон-рум кураши);
-68 кг: Беҳрузбек Валиев (юнон-рум кураши);
-85 кг: Сайидамир Неъматов (юнон-рум кураши) ;
-62 кг: Лайло Оразбоева (қизлар кураши).
Бугундан 20 ёшгача бўлган полвонлар баҳси бошланади.
Янгиликлар лентаси
0