https://sputniknews.uz/20230715/ozbekiston-atmosfera-ifloslanish-monitoring-kichik-stantsiyalar-36891423.html
Ўзбекистонда атмосфера ифлосланишини мониторинг қилиш учун кичик станциялар ўрнатилади
Ўзбекистонда атмосфера ифлосланишини мониторинг қилиш учун кичик станциялар ўрнатилади
Sputnik Ўзбекистон
Шу йилнинг 1 декабрига қадар 347 та автоматлашган кичик станция ўрнатилади.
2023-07-15T14:04+0500
2023-07-15T14:04+0500
2023-07-15T14:04+0500
жамият
ўзбекистон
атмосфера
экология
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/0f/36890540_0:46:960:585_1920x0_80_0_0_7cee34d95c57f96eab6bf7f26bd0759c.jpg
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Ўзбекистонда атмосфера ифлосланишини мониторинг қилиш учун 347 та автоматлашган кичик станция ўрнатилади. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.Шу йилнинг 1 декабрига қадар мамлакатдаги туман ва шаҳарларда атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторингини амалга ошириш учун 347 та автоматлашган кичик станция ўрнатилади.Улар Экология вазирлиги томонидан тасдиқланган техник талаблар ва ҳудудларга жойлаштириш хариталари асосида Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан ўрнатилади.Шунингдек, кичик станцияларни жойлаштиришда туман ва шаҳарларнинг географик жойлашуви, иқлимий кўрсаткичлари ҳамда саноатлашуви инобатга олинади.Айтилишича, 2024 йил 1 январдан Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудида ўрнатиладиган автоматлашган кичик станциялар маълумотлари ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилинади ва расмий веб-сайтларда реал вақт режимида мунтазам янгилаб борилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/0f/36890540_0:0:960:720_1920x0_80_0_0_5e1f117a7bf45bc9c91fb74cc3621e1b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
автоматлашган кичик станция ўзбекистон
автоматлашган кичик станция ўзбекистон
Ўзбекистонда атмосфера ифлосланишини мониторинг қилиш учун кичик станциялар ўрнатилади
Шу йилнинг 1 декабрига қадар 347 та автоматлашган кичик станция ўрнатилади.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Ўзбекистонда атмосфера ифлосланишини мониторинг қилиш учун 347 та автоматлашган кичик станция ўрнатилади. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
хабар берди. Шу йилнинг 1 декабрига қадар мамлакатдаги туман ва шаҳарларда атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторингини амалга ошириш учун 347 та автоматлашган кичик станция ўрнатилади.
Улар Экология вазирлиги томонидан тасдиқланган техник талаблар ва ҳудудларга жойлаштириш хариталари асосида Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан ўрнатилади.
Шунингдек, кичик станцияларни жойлаштиришда туман ва шаҳарларнинг географик жойлашуви, иқлимий кўрсаткичлари ҳамда саноатлашуви инобатга олинади.
Айтилишича, 2024 йил 1 январдан Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудида ўрнатиладиган автоматлашган кичик станциялар маълумотлари ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилинади ва расмий веб-сайтларда реал вақт режимида мунтазам янгилаб борилади.