Жонсон руҳий касалликлар шифохонасида даволаниши керак — Медведев

© Sputnik / Джастин Гриффитс-Уилльямс / Медиабанкка ўтишВступление в должность нового премьер-министра Великобритании Б. Джонсона
Вступление в должность нового премьер-министра Великобритании Б. Джонсона  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2023
Oбуна бўлиш
Медведев Киевнинг НАТОга қабул қилиниши ҳақидаги сўзларидан сўнг Жонсонни руҳий касалликлар шифохонасига юборишни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон Украинани НАТОга шартларсиз қабул қилиш таклифидан кейин руҳий касалхонага ётқизилиши керак. Бу ҳақда Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
“У, нафақадаги аҳмоқ, психиатрия шифохонасига шартларсиз қабул қилинади. Айнан шу ерда у учинчи жаҳон уришини бошлашни талаб қилаётган “зўр йигит”ни тасвирлаши мумкин”, деб ёзади.
Медведев, шунингдек, клиника беморларининг Бермуд учбурчаги сирини очишга интилиши тасвирланган Владимир Висоцкийнинг “жиннилар шифохонасидан “Очиқ – ақл бовар қилмайдиган телекўрсатуви таҳририятига хат” қўшиғининг сатрларини келтирди.
Аввалроқ , Жонсон Daily Mail нашрига Украинани ҳеч қандай шартларсиз ва имкон қадар тезроқ НАТОга қабул қилиш зарурлигини айтган.
Янгиликлар лентаси
0