“Ташаббусли бюджет” иккинчи мавсуми қачон бошланиши маълум бўлди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишТошкент, архив сурат
Тошкент, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2023
Oбуна бўлиш
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу мавсум учун 1 трлн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Ўзбекистонда "Ташаббусли бюджет" жараёнининг жорий йилги икинчи мавсуми 17 июль куни соат 10:00 дан бошланади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.
1-босқич — фуқаролар томонидан лойиҳаларни шакллантириш жараёнлари 17 июлдан 6 августгача;
2-босқич — лойиҳаларни махсус комиссия томонидан саралаб олиш жараёнлари 6 августдан 26 августгача;
3️-босқич — лойиҳаларга овоз бериш жараёнлари 26 августдан 15 сентябргача ўтказилади.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу мавсум учун туман (шаҳар) бюджетлари ҳисобидан 1 трлн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилиши кутилмоқда. Бу маблағлар мавсум якунига қадар ортиб бориши айтилган.
Фуқаролар жараёнда иштирок этиш шартлари бўйича ўзини қизиқтирган саволларга ушбу ҳавола орқали жавоб олиши мумкин.
Молоток судьи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2023
Энди "Ташаббусли бюджет" учун овоз йиғишга мажбурлаш мажбурий меҳнат сифатида баҳоланади
Янгиликлар лентаси
0