Мирзиёев қасамёд қилди ва президент лавозимига киришди — видео

© Пресс-служба президента УзбекистанаИнаугурация президента Шавката Мирзиёева
Инаугурация президента Шавката Мирзиёева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2023
Oбуна бўлиш
Олий Мажлис Сенатида Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон президенти лавозимига киришиш маросими (инаугурация) бўлиб ўтмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон президенти гувоҳномаси топширилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Бугун Олий Мажлис Сенатида Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон президенти лавозимига киришиш маросими (инаугурация) бўлиб ўтмоқда.
Маросимда Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзиёевга “Ўзбекистон президенти этиб сайланганлиги тўғрисида”ги гувоҳномани топширди. Шундан сўнг, президент Олий Мажлис йиғилишида қуйидаги қасамёдни қабул қилди:
"Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан".
Шавкат Мирзиёев тантанали қасамёд қилиб, ўз лавозимига киришди, деб ёзмоқда давлат раҳбари матбуот котиби.

"Менга юксак ишонч билдириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлаган барча юртдошларимга яна бир бор чин қалбимдан самимий миннатдорчилик билдираман. Муқаддас Ватанимиз тимсоли ва мустақиллигимиз рамзи бўлган Ўзбекистон Республикаси давлат байроғига, мадҳиямиз ва гербимизга, менга топширилган Президентлик Олий нишони ва байроғига юксак ҳурмат бажо келтираман", – деди президент.

Шунингдек, у "Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланишимни мен инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, халқ манфаатини таъминлашга қаратилган сиёсатимизнинг яна бир юксак эътирофи сифатида қабул қиламан", дея қўшимча қилди.
Янгиликлар лентаси
0