https://sputniknews.uz/20230714/prezident-maktablari-orin-nomzod-36871296.html
Прeзидeнт мактабларида битта ўринга нечта номзод тўғри келиши маълум қилинди
Прeзидeнт мактабларида битта ўринга нечта номзод тўғри келиши маълум қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Ҳудудлар кесимида бир ўринга қабул қилинган ҳужжатлар бўйича энг юқори кўрсаткич Андижон ва Фарғона вилоятларига тўғри келмоқда.
2023-07-14T15:47+0500
2023-07-14T15:47+0500
2023-07-14T17:52+0500
жамият
ўзбекистон
мактаб
имтиҳон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/11/30803216_0:38:1280:758_1920x0_80_0_0_1a5f30f00d74a0f95a20366676f9af88.jpg
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Республика миқёсида Президент мактабларига қабул қилинган ҳужжатлар бўйича битта ўринга ўртача 169 та номзод тўғри келмоқда. Бу ҳақда Ихтисослаштирилган таълим муасасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Жўрабек Жангиров маълум қилди.Ҳудудлар кесимида бир ўринга қабул қилинган ҳужжатлар бўйича энг юқори кўрсаткич Андижон ва Фарғона вилоятида, бир ўринга қабул қилинган ҳужжатлар бўйича энг паст кўрсаткич Сирдарё ва Навоий вилоятига тўғри келмоқда.Энг юқори кўрсаткич:Энг паст кўрсаткич:Президент мактабларининг биринчи босқич имтиҳонлари 15 июль куни 3 сменада: 1-смена соат 08.00да, 2-смена 12.00да ҳамда 3-смена 17.00да бўлиб ўтади.Бунда, талабгорлар 1 соат вақт давомида математика фанидан 30 та тест топшириқларини бажариши лозим.Имтиҳон жойи ва бошқа зарурий маълумотлар талабгорнинг ariza.piima.uz сайтига киритилган телефон рақамларига смс-хабарнома тарзида юборилди.Талабгорлар имтиҳон бошланишидан 1 ярим соат олдин туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ҳамда рухсатнома билан имтиҳон бўлиб ўтадиган жойга келишлари керак.
https://sputniknews.uz/20230531/prezident-maktablari-qabul-35543801.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/11/30803216_143:0:1280:853_1920x0_80_0_0_74ec2fea40f2cf4ba99fd5ddd57848d9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
прeзидeнт мактаблари номзод қабул тест
прeзидeнт мактаблари номзод қабул тест
Прeзидeнт мактабларида битта ўринга нечта номзод тўғри келиши маълум қилинди
15:47 14.07.2023 (янгиланди: 17:52 14.07.2023) Ҳудудлар кесимида бир ўринга қабул қилинган ҳужжатлар бўйича энг юқори кўрсаткич Андижон ва Фарғона вилоятларига тўғри келмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Республика миқёсида Президент мактабларига қабул қилинган ҳужжатлар бўйича битта ўринга ўртача 169 та номзод тўғри келмоқда. Бу ҳақда Ихтисослаштирилган таълим муасасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Жўрабек Жангиров
маълум қилди. Ҳудудлар кесимида бир ўринга қабул қилинган ҳужжатлар бўйича энг юқори кўрсаткич Андижон ва Фарғона вилоятида, бир ўринга қабул қилинган ҳужжатлар бўйича энг паст кўрсаткич Сирдарё ва Навоий вилоятига тўғри келмоқда.
Андижон вилоятида 267 та;
Фарғона вилоятида 229 та.
Навоий вилояти - 74 тага.
Президент мактабларининг биринчи босқич имтиҳонлари 15 июль куни 3 сменада: 1-смена соат 08.00да, 2-смена 12.00да ҳамда 3-смена 17.00да бўлиб ўтади.
Бунда, талабгорлар 1 соат вақт давомида математика фанидан 30 та тест топшириқларини бажариши лозим.
Имтиҳон жойи ва бошқа зарурий маълумотлар талабгорнинг ariza.piima.uz сайтига киритилган телефон рақамларига смс-хабарнома тарзида юборилди.
Талабгорлар имтиҳон бошланишидан 1 ярим соат олдин туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ҳамда рухсатнома билан имтиҳон бўлиб ўтадиган жойга келишлари керак.