https://sputniknews.uz/20230714/ozbekiston-temiryollari-yangi-rais-tayinlov-36859025.html
“Ўзбекистон темир йўллари”га янги раҳбар тайинланди
“Ўзбекистон темир йўллари”га янги раҳбар тайинланди
Sputnik Ўзбекистон
Зуфар Нарзуллаев “Ўзбекистон темирйўллари”нинг янги раиси бўлди.
2023-07-14T11:33+0500
2023-07-14T11:33+0500
2023-07-14T15:07+0500
сиёсат
ўзбекистон
янги тайинлов
ўзбекистон темир йўллари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/0e/36866140_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_b6c7acab0924f3f62f83f6907197290d.jpg
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқарувига Зуфар Нарзуллаев раис вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, дея хабар берди компания матбуот хизмати.Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, Зуфар Нарзуллаев "Ўзбекистон темир йўллари"АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.Шунингдек, тегишли қарор билан Ҳикматилла Раҳметов "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раисининг Биринчи ўринбосари этиб тайинланди.Зуфар Нарзуллаев 1996 йилдан Ўзбекистон темир йўл соҳасидаги таркибий бўлинмаларида турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган. 2009-2016 йилларда темир йўл тизимида капитал қурилиш дирекциясига раҳбарлик қилган ва электрлаштирилган “Ангрен – Поп” темир йўли қурилишида фаоллик кўрсатган. 2016-2017 йилларда Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлган. 2017-йилдан буён “Ўзшаҳар қурилиш инвест” инжиниринг компанияси директори лавозимида ишлаб келаётган эди. 2014 йилда "Фидокорона меҳнатлари учун" ("Ватан олдидаги хизматлари учун") ордени билан мукофотланган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/0e/36866140_96:0:1233:853_1920x0_80_0_0_67e1f86b2c7a32ecfbeff3f19b39f764.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон темир йўллари зуфар нарзуллаев маълумот тайинлов раис
ўзбекистон темир йўллари зуфар нарзуллаев маълумот тайинлов раис
“Ўзбекистон темир йўллари”га янги раҳбар тайинланди
11:33 14.07.2023 (янгиланди: 15:07 14.07.2023) Зуфар Нарзуллаев “Ўзшаҳар қурилиш инвест” инжиниринг компанияси директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқарувига Зуфар Нарзуллаев раис вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, дея хабар берди компания
матбуот хизмати. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, Зуфар Нарзуллаев "Ўзбекистон темир йўллари"АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Шунингдек, тегишли қарор билан Ҳикматилла Раҳметов "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раисининг Биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Зуфар Нарзуллаев 1996 йилдан Ўзбекистон темир йўл соҳасидаги таркибий бўлинмаларида турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
2009-2016 йилларда темир йўл тизимида капитал қурилиш дирекциясига раҳбарлик қилган ва электрлаштирилган “Ангрен – Поп” темир йўли қурилишида фаоллик кўрсатган.
2016-2017 йилларда Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлган. 2017-йилдан буён “Ўзшаҳар қурилиш инвест” инжиниринг компанияси директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
2014 йилда "Фидокорона меҳнатлари учун" ("Ватан олдидаги хизматлари учун") ордени билан мукофотланган.