Қайд этилишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг Ўзбекистон сайланган президентининг лавозимига киришишига бағишланган қўшма мажлиси мажлиси бўлиб ўтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 9 июль куни муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови бўлиб ўтди. Унда сайловчиларнинг 87,05 фоиз овозини олган Шавкат Мирзиёев ғалаба қозонди. Президент сайловида сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг 15,6 миллиондан зиёди ёки қарийб 80 фоизи қатнашди.