Автомобиль йўллари қўмитасига янги раис тайинланди — у ҳақда нималар маълум?

© Sputnik / Болат ШайхиновПортфель
Портфель - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2023
Oбуна бўлиш
Жамшид Турсунов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси вазифасига тайинланди.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Автомобиль йўллари қўмитасига янги раис тайинланди, дея хабар берди ЎзА.
Қайд этилишича, Жамшид Юнусович Турсунов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги автомобиль йўллари қўмитаси раиси вазифасига тайинланди.
© Хокимият Бухарской областиЖамшид Турсунов возглавил Комитет по автодорогам
Жамшид Турсунов возглавил Комитет по автодорогам - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2023
Жамшид Турсунов возглавил Комитет по автодорогам
Бунгача Турсунов Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. У Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи бўлган.
Маълумот учун, Жамшид Турсунов Тошкент молия институтини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида Марказий банк, “Ўзсаноатқурилишбанк”, “Ўзсаноатқурилишбанк”, “Ўзавтойўл” акциядорлик компанияси, Вазирлар Маҳкамаси, Автомобил йўллари қўмитасида турли лавозимларда ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев 12 нафар туман ва шаҳар ҳокимларини ишдан олган эди. Шунингдек, инвестицияларни жалб қилиш ва уларни ўзлаштиришда сусткашликка йўл қўйганликлари учун қатор ташкилотлар, жумладан “Автойўл” раҳбари А.Абдувалиев ҳам лавозимдан озод этилган.
Янгиликлар лентаси
0