Тошкентда волейбол бўйича Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтади — иштирок этувчи давлатлар

© НОКВолейбол
Волейбол  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2023
Oбуна бўлиш
Йигитлар ва қизлар ўртасида ташкил этиладиган ушбу мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Покистон, Эрон терма жамоалари баҳс олиб боради.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Жорий йилнинг 14-19 июль кунлари Тошкентда волейбол бўйича U-16 ёш тоифасида Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Йигитлар ва қизлар ўртасида ташкил этиладиган ушбу мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Покистон, Эрон терма жамоалари баҳс олиб боради.
Турнирда ўзбекистонлик спортчи қизлар 2 та таркибда ўз омадларини синаб кўради. Йигитлар ўртасидаги баҳсларда эса барча термалар ягона жамоа билан медаллар учун кураш олиб боришади.
Ўйинлар “Юнусобод спорт мажмуаси” ҳамда “ЖАР” комплексларида ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0