Тошкентда сайр қилиб юрган маймун кимники эканлиги аниқланди — видео

© Sputnik / Михаил МокрушинМаймун, архив сурат
Маймун, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2023
Oбуна бўлиш
Маймун цирк ходимларига тегишли бўлиб, у ўйин учун қўйиб юборилган.
ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Тошкентда сайр қилиб юрган маймун ушланди. Бу ҳақда “Почтачи” телеграм канали Тошкент шаҳар Экология бошқармасига таяниб хабар берди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Тошкент кўчаларида сайр қилиб юрган маймун акс этган видеолар тарқалди. Айтилишича, маймун цирк ходимларига тегишли бўлиб, у ўйин учун қўйиб юборилган.
Ижтимоий тармоқ орқали берилган видео мурожаат юзасидан Шайхонтоҳур туман инспекцияси, ИИБ Экопатрул хизмати ходимлари билан биргаликда тезкор ўрганиш ишлари олиб борилди.

“Цирк ходимлари томонидан маймун сайр қилдириб юрилган вақтда фуқаролар томонидан видеога олиниб ижтимоий тармоқларга тарқатилган. Ҳозирги вақтда маймун цирк ходимлари томонидан қафасга киритилган. Назорат остида”, - дейилади хабарда.

Хабарда фуқаролардан мазкур ҳолат юзасидан хавотирга тушмаслик сўралган.
Янгиликлар лентаси
0