https://sputniknews.uz/20230713/shavkat-mirziyoev-inauguratsiya-marosim-sana-36798764.html
Шавкат Мирзиёевнинг инаугурацияси санаси маълум бўлди
Шавкат Мирзиёевнинг инаугурацияси санаси маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Сайланган шахсга Ўзбекистон президенти этиб сайланганлиги тўғрисида гувоҳнома топшириш ва президент лавозимига киришиши маросими (инаугурация) сайлов натижалари расмий равишда эълон қилинган кундан эътиборан кечи билан икки ой ичида ўтказилади.
2023-07-13T15:46+0500
2023-07-13T15:46+0500
2023-07-14T10:03+0500
сиёсат
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
инаугурация
ўзбекистон президенти сайлови — 2023
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/0c/36802964_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_659f42542c161c44b894be4630ff0ff5.jpg
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон президенти лавозимига киришиш маросими (инаугурация) эртага, 14 июль куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.Сайланган шахсга Ўзбекистон президенти этиб сайланганлиги тўғрисида гувоҳнома топшириш ва президент лавозимига киришиши маросими (инаугурация) сайлов натижалари расмий равишда эълон қилинган кундан эътиборан кечи билан икки ой ичида ўтказилади.Президент Олий Мажлис йиғилишида қуйидаги қасамёдни қабул қилган пайтдан бошлаб ўз лавозимига киришган ҳисобланади:"Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан".Маълумот учун, Ўзбекистон қонунчилигига кўра, президент фуқаролар томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан етти йил муддатга сайланади.Эслатиб ўтамиз, 9 июль куни муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови бўлиб ўтди. Унда сайловчиларнинг 87,05 фоиз овозини олган Шавкат Мирзиёев ғалаба қозонди. Президент сайловида сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг 15,6 миллиондан зиёди ёки қарийб 80 фоизи қатнашди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/0c/36802964_83:0:1218:851_1920x0_80_0_0_c733ffcf8ae4fcdc314f1a20cbe08bba.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон шавкат мирзиёев инаугурация ҳақида маълумот нима маросим сана сенат
ўзбекистон шавкат мирзиёев инаугурация ҳақида маълумот нима маросим сана сенат
Шавкат Мирзиёевнинг инаугурацияси санаси маълум бўлди
15:46 13.07.2023 (янгиланди: 10:03 14.07.2023) Ўзбекистон президентининг лавозимига киришиш маросимининг аниқ санаси маълум бўлди.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон президенти лавозимига киришиш маросими (инаугурация) эртага, 14 июль куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.
"Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг Ўзбекистон Республикаси сайланган президентининг лавозимига киришишига бағишланган қўшма мажлиси 2023 йил 14 июль куни бўлиб ўтади", - дейилган хабарда.
Сайланган шахсга Ўзбекистон президенти этиб сайланганлиги тўғрисида гувоҳнома топшириш ва президент лавозимига киришиши маросими (инаугурация) сайлов натижалари расмий равишда эълон қилинган кундан эътиборан кечи билан икки ой ичида ўтказилади.
Маросимда Марказий сайлов комиссияси Мирзиёевга “Ўзбекистон президенти этиб сайланганлиги тўғрисида”ги гувоҳномани топширади.
Президент Олий Мажлис йиғилишида қуйидаги қасамёдни қабул қилган пайтдан бошлаб ўз лавозимига киришган ҳисобланади:
"Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан".
Маълумот учун, Ўзбекистон қонунчилигига кўра, президент фуқаролар томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан етти йил муддатга сайланади.
Эслатиб ўтамиз, 9 июль куни муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови
бўлиб ўтди. Унда сайловчиларнинг
87,05 фоиз овозини олган
Шавкат Мирзиёев ғалаба қозонди. Президент сайловида сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг 15,6 миллиондан зиёди ёки қарийб 80 фоизи
қатнашди.